Йигирма нафар Исроил аскари Ғазо секторига қайтишдан бош тортди. Улардан ўн нафари рад жавобини берса, ҳарбий судга тортилиши ҳақида огоҳлантирилди, деб хабар берди Исроилнинг KAN телеканали.

Баъзи аскарлар 10 ойлик жанглардан сўнг Ғазога қайтиб бора олмаслигини, аммо бошқа масъулиятни ўз зиммаларига олишга тайёр эканликларини айтишган. Худди шундай хабарлар бошқа батальонлардан ҳам келяпти.

Баъзи аскарларнинг оилалари ўғиллари урушда қатнашишга мажбур бўлганини ёки қамоққа олиниши мумкинлигини айтишган.

Июль ойида Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант Ғазо секторида давом этаётган уруш фонида Исроил армияси зудлик билан 10 минг қўшимча аскарга муҳтожлигини эълон қилганди.

Бундан ташқари, Исроил армиясида қўмондонлик штабида инқироз юзага келди – капитан ва майор унвонига эга офицерлар ўз лавозимларини тарк этмоқда.

Мавзуга алоқадор