-
Россиянинг Нижний Новгород вилоятида «Қозоғистон-Москва» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Hyundai микроавтобуси КІА сerato машинаси билан тўқнашди. Оқибатда 7 ўзбекистонлик — олти эркак ва бир аёл ҳалок бўлди, 3 киши жароҳатланди. Вафот этганларнинг жасадларини ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
-
Турк ёшлари иттифоқи (TGB) аъзолари Исроилни ҳимоя қилиш учун минтақага жўнатилган, ҳозирда Туркиянинг Измир портига вақтинчалик лангар ташлаган АҚШнинг USS Wasp самолёт ташувчи кемасида навбатчилик қилгани айтилаётган америкалик аскарни калтаклаб, бошига қоп кийдиришди.
-
Бугун – билим, маълумот кўпайди, илм олиш имко ниятлари чек-чегара билмай қолди. Бироқ илм-фан тараққий этгани сари руҳий таназзул, инсонийликдан, яратилиш мазмун-моҳиятидан узоқлашиш, ҳиссий ва қалбий ҳақиқатларни ақл ва мантиқ билан инкор этиш ҳам кучайди. Ана шундай инкорчилар орасида деистлар минг йиллар давомида ҳақлигини миллионлаб бор исботлаган ҳақиқатларни рад этишни бошлади. Ушбу изланишимизда уларни фош қилиш, ўзларининг усуллари, ақл ва мантиқ йўли билан инкор этишни мақсад қилдик. Учинчи қисм – деизмга кўра олам нима учун яратилгани ҳақида.
-
Жаҳон Метеорология Ташкилоти маълумотларига кўра, атмосферага иссиқхона газлари чиқиндилари бошқа қитъаларга қараганда анча паст бўлишига қарамай, Африкада ҳарорат ўртача глобал кўрсаткичдан тезроқ кўтарилмоқда. Ҳозирги вақтда Африка давлатлари жазирама тўлқинлари, кучли ёмғирлар, сув тошқинлари, циклонлар ва узоқ давом этган қурғоқчиликлар туфайли ялпи ички маҳсулотнинг ўртача 2-5 фоизини йўқотмоқда.
-
Жанубий Кореяда Telegram қиёфаларни жонлантиришга хизмат қилувчи дипфейк технологияси орқали ўсмирлар тасвирларидан фойдаланган ҳолда тайёрланган беҳаё видеоларни тарқатишга шароит яратганликда гумонланмоқда. Миллий жиноий қидирув агентлиги раҳбарининг сўзларига кўра, Сеул Telegram бўйича терговда Франция ҳукумати ва турли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ниятида.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 332 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 6 октябрь куни мамлакатда атом электр станциясини қуриш бўйича референдум ўтказилишини маълум қилди.
-
Прогрессив сиёсат жамғармаси раҳбари Олег Бондаренко 25 йил ичида Россияда мусулмон ва насроний аҳоли сони тенглашишини маълум қилди. Унинг фикрича, бу фақатгина миграция таъсирига эмас, балки мусулмонлар истиқомат қилувчи “айрим ҳудудларда кўпроқ болалар туғилиши”га ҳам боғлиқ.
-
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши кузатилди. ФВВ кон яқинидаги фуқаролар эвакуация қилингани, вазият тўлиқ назоратда эканинимаълум қилди. Ҳавонинг ифлосланиш даражаси ўрганилмоқда, жабрланганлар йўқ.
-
Ғазо секторига ҳужумлар 330 кундан бери давом этмоқда. Фаластинликлар устига 81 минг тонна бомба ташланди. 40 мингдан ортиқ фаластинликни ўлдирган ва миллионлаб одамларни ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур қилган бу инсоният фожиаси аллақачон тарихдаги энг катта офатлардан бирига айланди.