Курск вилояти мудофаасига маҳаллий аҳоли жалб қилинмоқда
Курск вилоятида Украина Қуролли Кучлари томонидан босиб олинган ҳудудларда "қонун ва тартибни сақлаш" учун кўнгиллилар отрядлари тузилмоқда. Бу ҳақда 29 август куни вилоят губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
"Барс
- Курск" кўнгиллилар отрядини тузиш масаласини муҳокама қилдик. Ушбу янги
тузилма Курск вилояти ҳудудида ҳуқуқ ва тартибни сақлашда муҳим бўғин бўлади.
Отряднинг асосий вазифаси – саккизта кўчирилган туманлар ҳамда Курск
вилоятининг бошқа ҳудудларида хавфсизликни таъминлашдан иборат бўлади”, — деб
ёзди у.
Унинг
сўзларига кўра, шартнома имзолаган кўнгиллилар ўқитилиб,
қуроллантирилади. Отряд аъзолари армия ва терроризмга қарши операция
штаб-квартираси билан биргаликда фуқаролик инфратузилмасини ҳимоя қилиш билан шуғулланади. Отрядда
иштирок этиш шартномаси жорий иш жойини сақлаб қолган ҳолда 6 ойга тузилади.
“Отряднинг
вазифалари нафақат хавфсизликни таъминлаш, балки ушбу қийин даврда ўз манзилларида
қолган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун аҳолиси кўчирилган ҳудудларда кундалик
ҳаётни таъминлашда иштирок этишни ҳам ўз ичига олади. Қайд этиш жоизки,
кўнгиллиларнинг барча ҳаракатлари армия ва аксилтеррор режими штаби билан
келишилган ҳолда амалга оширилади”, - дея қайд этди Смирнов.
Курск вилоятидаги вазият
6 август куни Курск вилоятида кутилмаган ва тезкор ҳужумни
бошлаган Украина Қуролли кучлари ҳозирда, ўз баёнотларига кўра, тахминан 1300 кв км майдонни ва 100 та аҳоли манзилини назорат
қилмоқда. 29 август куни Bild газетаси сунъий йўлдош маълумотларига таяниб,
Украина ҳарбийлари 3000 га яқин рус аскари қамалиб қолган иссиқлик марказини қамал қилгани ҳақида
хабар берди. Қозонхона майдони 700 квадрат метр бўлиши мумкин.
Ҳарбий таҳлилчи Ян Матвеэвга кўра, Курск вилоятини тўлиқ
ҳимоя қилиш ва йўқолган ҳудудларни қайтариш учун Россия Мудофаа вазирлигига 50
мингга яқин ҳарбий хизматчи керак. Аммо Кремль армияни Украинадан олиб ўтишни
режалаштирмаяпти, бутун кучларини Донбассдаги ҳужумга жамлаган, бу ерда, Deep
State маълумотларига кўра, Россия армияси август ойининг бошидан бери 200 кв км майдонни эгаллаб олган.
Бир ой олдин РФ қўшинлари
эгаллаган майдон атиги 50 кв км ни ташкил этганди.