-
Россиянинг «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси билан шартнома тузиб, Украина, Россия ва Беларусда хизмат қилган Ўзбекистон фуқароси жазога тортилди. Унинг «Артемовскни озод қилганлик учун» медалини олгани ва Евгений Пригожин билан «адолат марши»да қатнашгани аниқланди.
-
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 сентябрь куни Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва Миллий разведка хизмати директори Иброҳим Қалинни қабул қилди. Учрашувда хавфсизликка замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича идоралараро ҳамкорликни кучайтириш ва қўшма тадбирлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.
-
Тожикистон бош муфтийси Саидмукаррам Абдуқодирзодага пойтахт Душанбедаги марказий масжид яқинида содир этилган пичоқли ҳужум уюштирилди. Ҳужум қилган шахс ушланган, енгил тан жароҳатини олган бош муфтий тиббий кўрикдан сўнг уйига жўнатилган.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 342 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Австралия ҳукумати Афғонистондаги урушда ҳарбий жиноятлар ва “нотўғри хатти-ҳаракатлар”да иштирок этган бўлинмаларнинг қўмондонларини медаллардан маҳрум этишга қарор қилди. Афғон урушида Австралия элита кучлари 39 нафар тинч аҳоли ва маҳбусни ноқонуний ўлдирганликда айбланмоқда.
-
Россия қўшинлари 10 га яқин аҳоли пунктини қайтариб олди, дея маълум қилди генерал-майор Апти Алаудинов. Турли манбалар ҳам Россиянинг қарши ҳужумга ўтганини тасдиқлади. Маълумотларга кўра, рус қўшинлари тахминан 150 кв км майдонда олдинга силжиган.
-
Андижон вилоятидаги Қирғизистон билан чегарадош «Қорасув» чегара божхона пости 14 йилдан сўнг қайта очилди. Постдан кунига 12 мингдан ортиқ киши ўтиб-қайтиши мумкин. Наманган вилоятида «Учқўрғон» назорат-ўтказиш пункти ҳам очилади.
-
Россияда узоқ муддатларга қамалга маҳбуслар Украина фронтида 6 ой муддат хизмат қилиш шарти билан озод қилиниши ортидан мамлакатда оғир ва ўта оғир жиноятлар сони кескин ортди. 2024 йилнинг дастлабки 8 ойида 403 537 та оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилди. Бу – охирги 13 йил ичидаги рекорд кўрсаткичдир.
-
Жаҳон метеорология ташкилоти 2024-2025 йиллар қишида қаттиқ совуқ тушиши ва қор бўронлари бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ёз ойларини кузатувлар тарихидаги энг иссиқ бўлишига хизмат қилган Эл-Ниньо иқлим ҳодисаси ўрнини Ла-Нинья эгаллагани билан изоҳланди.
-
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва MİT раҳбари Иброҳим Қалин Ўзбекистонга ташриф буюради. Ташриф чоғида “уч томонлама учрашув форматида” маслаҳатлашувлар ўтказилиши маълум қилинди.