-
15 сентябрь, якшанба куни АҚШнинг Флорида штати Вест Палм-Бич шаҳридаги Дональд Трампнинг гольф клуби яқинида отишма юз берди. The New York Times газетасининг ёзишича, икки номаълум шахс собиқ президентга эмас, бир-бирига қарата ўт очган.
-
Fergani Uzay бош директори Салжуқ Байроқдор компаниянинг биринчи сунъий йўлдоши бу йил учирилишини маълум қилди. Ширкат 2030 йилгача коинотга 130 та "Фарғони" сунъий йўлдошларини учиришни режалаштирган.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 344 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
8-13 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари бўлиб ўтди. Унда 89 давлатдан 21 спорт тури бўйича 2500 дан ортиқ спортчи иштирок этди. Навбатдаги ўйинларга мезбонлик қилиш эстафетаси Қирғизистонга топширилди.
-
АҚШ "Террорга қарши кураш" шиори билан дунёнинг барча давлатларига исломофобияни экспорт қилишга муваффақ бўлди. 2001 йил 11 сентябрда Нью Йорк шаҳридаги Жаҳон савдо марказининг эгизак миноралари ва Вашингтондаги Пентагонда содир этилган террор хуружларидан 23 йил ўтиб, дунёнинг катта қисмида мусулмонлар ва ислом динига нисбатан эҳтиёткорлик, камситиш, бегонасираш ва ҳатто душманликкача айланиб кетган ҳаракатларга зўравонлик ҳам қўшилди, дейиш мумкин.
-
Швеция ҳукумати мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этишга рози бўлган муҳожирларга 34 минг долларгача миқдорда пул тўлашни режалаштирмоқда. Бошқа Европа давлатлари ҳам муҳожирларнинг ватанга қайтиши учун грантлар таклиф қилмоқда. Жумладан, Дания киши бошига 15 минг доллардан кўпроқ тўлайди, Норвегияда тахминан 1400 доллар, Францияда 2800 доллар ва Германияда 2000 доллар.
-
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу Пхеньянда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашди. Учрашув ўта махфий, дўстона муҳитда ўтгани хабар қилинди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 343 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Суданнинг саккизта вилоятида тарқалган вабо касаллигига чалинган сони 7296, эпидемия қурбонлари сони эса 252 нафарга етди. Мамлакатда авж олган қуролли тўқнашувлар соғлиқни сақлаш тизимини издан чиқарди. Июнь ойидан буён давом этаётган ёғингарчиликлар ҳамда сув тошқинлари эса вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.
-
Толибон Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган 2021 йилдан буён мамлакатда кўкнори етиштириш 95 фоизга қисқарди. БМТ маълумотларига кўра, бунга гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришга қарши кураш, истеъмолчиларини ҳибсга олиш, экинларни йўқ қилиш ва бозорларни ёпиш каби чоралар эвазига эришди.