Ўзбекистонда зўравонни тузатиш дастури ишлаб чиқилади
Ўзбекистонда ҳимоя ордерини бериш билан бир вақтда зўравонни тузатиш дастури ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, ички ишлар органлари томонидан зўравонларнинг реестрини юритиш тартиби жорий этилади.
Давомини ўқиш...04.05.2024 10:30Тринидад ва Тобаго Фаластин давлатини тан олганини эълон қилди
Тринидад ва Тобаго Фаластинни тан олган БМТнинг 141-давлати бўлди. Айни пайтда Фаластинни дунёнинг 75 фоизи тан олса-да, АҚШ ва унинг сателлитлари сабабли у мустақиллигини қўлга кирита олмаяпти.
Давомини ўқиш...04.05.2024 09:30Эрдўған: Туркия 9,5 миллиард долларлик айланмасига қарамай, Исроил билан савдони тўхтатди
Туркия президенти Ғазо секторидаги мавжуд вазиятни сақлаб қолишга йўл қўйилмаслигини ҳамда Фаластин анклавида содир бўлаётган воқеалар олдида жим турмаслигини таъкидлалди.
Давомини ўқиш...04.05.2024 08:15Россия Федерацияси ва Тожикистон президентлари терроризмга қарши курашда ҳамкорликни муҳокама қилди
Айрим кучларнинг Россияга, шу жумладан Тожикистондан келаётган меҳнат муҳожирлари атрофидаги вазиятни сунъий равишда кучайтиришга уринишлар биргаликда бостирилиши ва халқлар ўртасидаги вақт синовидан ўтган биродарлик муносабатларига путур етказа олмаслиги айтилди.
Давомини ўқиш...04.05.2024 07:21AҚШ Колумбия университетида намойиш иштирокчиларига нисбатан камситиш ҳолатларини текширмоқда
Тергов Фаластин Ҳуқуқий идорасининг "Фаластинлик талабалар ва уларнинг тарафдорларини камситиб, улар учун хавфли муҳит яратганлиги" ҳақидаги шикояти ортидан бошланган.
Давомини ўқиш...03.05.2024 15:30Саудия Арабистони бўйлаб сув тошқинлари давом этмоқда
Саудия Арабистони бўйлаб сув тошқинлари давом этмоқда, Ар-Риёд, Даммам ва Макка ва Мадина атрофидаги ҳудудларда йўлларни сув босмоқда. Қирол Фаҳд университети ҳудудида жойлашган Эски Даҳран масжиди ташқи иншооти томи бир кечада қулаб тушди.
Давомини ўқиш...03.05.2024 14:31Бомбаланаётган Ғазо: 210-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 210 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...03.05.2024 13:31Туркий давлатлар энергетика тизимларини бирлаштирмоқчи
Тошкент халқаро инвестиция форумида Қозоғистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон энергетика вазирликлари раҳбарлари республикалар энергетика тизимларини интеграциялашуви бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади. Ҳужжат Каспий денгизи туби бўйлаб ва бошқа давлатлар ҳудуди орқали ётқизиладиган юқори вольтли кабель ёрдамида энергия тизимларини улаш имкониятларини ўрганишни назарда тутади.
Давомини ўқиш...03.05.2024 12:40Марказий Осиёнинг яна бир давлати фуқароларини Россияга бормасликка чақирди
Қирғизистон ҳукумати ўз фуқароларини Россияга сафарларини кечиктиришга чақирди. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги бу чорани РФга киришда назорат кучайтирилгани билан изоҳлади.
Давомини ўқиш...03.05.2024 11:35ЕИ молиявий ёрдам эвазига Ливан билан янги миграция шартномасини имзолади: Шартнома нимани ўз ичига олади?
Вон дер Лейен, Ҳристодулидис ва Ливан бош вазири Неcип Микати ўтказган уч томонлама йиғилишдан сўнг Европа Иттифоқига келаётган қочқинлар сонини камайтириш учун келишув имзоланди. Унга кўра, ЕИ қочқинлар оқимининг олдини олиш эвазига Ливанга молиявий ва логистик ёрдам кўрсатади.
Давомини ўқиш...03.05.2024 10:30
...