Россия президенти Владимир Путин жума куни тожикистонлик ҳамкасби Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар бермоқда Кремль матбуот хизмати.

Суҳбат давомида икки томонлама долзарб мавзулар, жумладан, террорчилик таҳдидига қарши кураш, миграция соҳасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди. Шу нуқтаи назардан, тегишли вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштиришга келишиб олинди.

Шунингдек, айрим кучларнинг Россияга, шу жумладан Тожикистондан келаётган меҳнат муҳожирлари атрофидаги вазиятни сунъий равишда кучайтиришга уринишлар биргаликда бостирилиши ва халқлар ўртасидаги вақт синовидан ўтган биродарлик муносабатларига путур етказа олмаслиги айтилди.

Эмомали Раҳмон Москвада Ғалаба кунига бағишланган тантанали тадбирга таклиф этилди ва биргаликда иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди.

Мавзуга алоқадор