03.05.2024 12:40

Туркий давлатлар энергетика тизимларини бирлаштирмоқчи

Тошкент халқаро инвестиция форумида Қозоғистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон энергетика вазирликлари раҳбарлари республикалар энергетика тизимларини интеграциялашуви бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Қозоғистон энергетика вазирлиги меморандумнинг мақсади уч мамлакат энергетика тизимларини улаш лойиҳасини амалга ошириш учун асосий шартларни белгилаш эканлигини тушунтирди.

“Имзоланган меморандумдан мақсад Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон энергетика тизимларини ўзаро боғлаш лойиҳасини амалга ошириш доирасидаги ҳамкорликнинг асосий шартларини белгилашдан иборат”, — дея тушунтирди вазирлик.

Ҳужжат Каспий денгизи туби бўйлаб ва бошқа давлатлар ҳудуди орқали ётқизиладиган юқори вольтли кабель орқали энергия тизимларини улаш имкониятларини ўрганишни назарда тутади.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, лойиҳани амалга оширишнинг асосий ёндашувлари аллақачон келишилган.

2023 йил ноябрь ойида Қозоғистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон Европага яшил энергия экспорт қилиш бўйича қўшма корхона яратишга келишиб олган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.