04.05.2024 10:30

Ўзбекистонда зўравонни тузатиш дастури ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда зўравонлик ҳолатларида ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг 3 босқичли янги тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда.  Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, маҳалла даражасида   ижтимоий ходим, профилактика инспектори ва хотин-қизлар фаоли томонидан тазйиқ ҳолати ўрганилиб, доимий кузатиб борилади. 

Бундан ташқари, таълим ва меҳнат муносабатларида зўравонликнинг олдини олиш чоралари ҳам кўрилади. 

Шунингдек, ҳимоя ордерини бериш билан бир вақтда зўравонни тузатиш дастури ишлаб чиқилади ва “Инсон” маркази билан келишган ҳолда амалга оширилади.

Ички ишлар органлари томонидан зўравонларнинг реестрини юритиш тартиби жорий этилади.

Бу соҳада нодавлат нотижорат ташкилотлари ривожлантирилади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.