ЕИ молиявий ёрдам эвазига Ливан билан янги миграция шартномасини имзолади: Шартнома нимани ўз ичига олади?
Европа Иттифоқи (ЕИ) комиссияси раҳбари Урсула фон дер Лейен молиявий ёрдам эвазига Ливан билан янги миграция шартномасини имзолади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Маълум қилинишича, Вон дер Лейен, Ҳристодулидис ва Ливан бош вазири Неcип Микати ўтказган уч томонлама йиғилишдан сўнг Европа Иттифоқига келаётган қочқинлар сонини камайтириш учун келишув имзоланган. Европа Иттифоқи қочқинлар оқимининг олдини олиш эвазига Ливанга молиявий ва логистик ёрдам кўрсатишга ваъда берган.
Шунингдек, Ливан армияси ва бошқа хавфсизлик кучларига чегарани бошқариш ва одам савдосига қарши кураш бўйича жиҳозлар ва ўқув ёрдами берилади.
Ундан ташқари, Европа Иттифоқи Ливанни иқтисодий, молиявий ва банк ислоҳотлари, шунингдек, таълим, ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш каби асосий хизматлар нуқтаи назаридан қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Вон дер Лейен, шунингдек, келишув доирасидаги 1 миллиард евролик ёрдамнинг Ливан халқи билан бирга суриялик қочқинлар учун ҳам ишлатилишини таъкидлади.
Ноқонуний иммиграция ва одам савдосининг олдини олиш учун Ливан хавфсизлик кучларига моддий ва молиявий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олган Европа Иттифоқи маъмурияти, шунингдек, Ливандаги қочқинларнинг бир қисмини Европага жойлаштиришга ҳам ваъда берди.
Маълумот учун, Европа Иттифоқи комиссияси 2011 йилдан бери Ливанга 3 миллиард евродан ортиқ молиявий ёрдам кўрсатди. Бунинг тахминан 2,6 миллиард евроси суриялик қочқинлар ҳамда Ливандаги мезбон жамоаларни қўллаб-қувватлашга сарфланди.
Ҳисоб-китобларга кўра, ўтган йилнинг биринчи чорагида тахминан 1,5 миллион суриялик қочқин бўлган Ливандан 78 минг киши ноқонуний йўллар билан Кипрга ўтган бўлса, жорий йилнинг шу даврида бу рақам 2 мингдан ошди.