Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 210 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️ Босқинчилар Рафаҳ, Ғазо шимолидаги Зайтун ҳудуди, Буриж ва Нусейрат лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 28 киши шаҳид бўлди, 51 киши яраланди. Уруш бошланганидан буён 34 596 киши ҳалок бўлди, 77 816 киши жароҳатланди.

▪️ Ғарбий Соҳилда босқинчилар Халил, Тулкарм, Женин, Қалқиля ва Наблусга бостириб киришди. Наблусда босқинчилар 14 ёшли боланинг кўкрагига ўқ узди.

▪️ Хон Юнус шаҳридаги Исроил армияси ҳужумлари туфайли фаолиятини тўхтатган Ал-Амал касалхонаси қайта иш бошлади.

▪️ Ал-Қассам ва Ал-Қудс бригадалари: Ғазо жануби-ғарбидаги Шайх Ажлин ҳудудидаги ишғолчилар гуруҳларини миномётлардан ўққа тутдик, шунингдек, Нитсарим ўқи бўйлаб ҳам зарба бердик.

▪️ ЮНEСКО Матбуот эркинлиги учун журналистика мукофотини Ғазодаги 2024 нафар фаластинлик журналистга топширди.

▪️ “Ахиос”: АҚШ Сенати аъзолари Халқаро жиноий суднинг юқори мартабали амалдорлари билан учрашув ўтказди. Аъзолар Исроил расмийларини ҳибсга олишга ордер бериш эҳтимолидан хавотир билдирди.

▪️ Исроил ҳарбий учоқлари тунда Сурия пойтахти Дамашқнинг бир қанча ҳудудларига авиазарбалар берди. Пойтахт яқинидаги Сурия хавфсизлик кучлари биносига берилган зарба натижасида энг камида саккиз нафар суриялик аскар жароҳатланди.

▪️ Туркия пайшанба куни Исроил билан барча савдо алоқаларини – импорт ва экспортни бутунлай тўхтатди.

▪️ Bloomberg: Эндиликда Саудия Арабистонида ижтимоий тармоқларда Исроилга қарши мулоҳаза қолдирган фуқаролар ҳибсга олинади. Мамлакатда Интернет орқали Исроилнинг Ғазо секторидаги урушини қоралаганларга қарши босимлар бошланган.

▪️ Мексика Миллий автоном университети (UNAM), Валинсия (Испания), Ньюкасл (Англия), Торонто, Монреал (Канада), Сарбонна (Франция), Бейрут (Ливан), Сидней (Австралия) ва бошқа университетларда талабаларнинг Исроилнинг Ғазодаги урушига қарши намойишлари давом этмоқда.

Мавзуга алоқадор