03.05.2024 15:30

AҚШ Колумбия университетида намойиш иштирокчиларига нисбатан камситиш ҳолатларини текширмоқда

AҚШ Таълим вазирлиги Нью-Йоркдаги Колумбия университетига қарши “Фаластин тарафдорларини камситиш” айби билан тергов бошлади.

Бу ҳақда Aмериканинг Palestine Legal инсон ҳуқуқлари ташкилоти расмий саҳифасида хабар берилди.

Маълум қилинишича, Нью-Йорк полиция департаменти ходимларини Ғазо секторида Исроил геноцидига норозилик билдирган фаластинлик ва фаластин тарафдори талабаларни ҳибсга олишга уриниши - камситилиш деб баҳоланган.

Palestine Legal бўлимининг катта ҳуқуқшуноси Радҳика Саинатҳ университетларнинг Фаластин тарафдорларига нисбатан "камситиш" муносабатини танқид қилди.

“Қонунлар жуда аниқ. Университетлар фаластинликлар ва уларнинг тарафдорларига нисбатан ирқчилик зулмини тўхтатмасалар, ҳукумат маблағларидан маҳрум бўлишлари мумкин", - деди у.

Тергов Фаластин Ҳуқуқий идорасининг "Фаластинлик талабалар ва уларнинг тарафдорларини камситиб, улар учун хавфли муҳит яратганлиги" ҳақидаги шикояти ортидан бошланган.

 Аввалроқ АҚШнинг энг қадимги ва нуфузли Браун университети урушга қарши фаоллар билан шартнома тузиб, Фаластин тарафдори бўлган талабаларга ён берганди. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.