15.01.2025 10:46

Миср сионистларни қўллашда давом этмоқда

Миср ҳукумати Ғазода давом этаётган инсонпарварлик инқирозига қарамай, Исроил билан савдо алоқаларини кенгайтиргани жиддий эътирозларга сабаб бўлди. Исроил Марказий статистика бюроси маълумотларига кўра, 2024 йилнинг биринчи ярмида икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми ўтган йилга нисбатан 53 фоизга ошган.

Шу билан бирга, Ғазога инсонпарварлик ёрдамини киритилишида тўсиқлар пайдо бўлаётгани хабар қилинмоқда. Миср раҳбари Абдул Фаттоҳ Сисига яқин деб тахмин қилинаётган компаниялар ёрдам юкларини киритиш учун ҳар бир юк машинасига 5 мингдан 10 минг долларгача пора талаб қилмоқда. Оғир яраланганларни эвакуация қилиш учун ҳам худди шундай маблағлар ундирилаётгани кузатилган.

Миср компаниялари Исроилга турли тоифадаги маҳсулотлар — озиқ-овқат, тиббий анжомлар, қурилиш материаллари, машинасозлик ускуналари ва электроника етказиб беришда фаоллик кўрсатмоқда. Бундай иккиталик ёндашув мамлакатнинг минтақавий ролини шубҳа остига қўйиб, Ғазо можароси ортидаги ҳақиқий манфаатларини очиб берди.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари ва халқаро ташкилотлар Мисрнинг Ғазо можаросидаги роли ҳақида кескин баёнотлар бермоқда. Искандариядан Ҳайфага қурол ташилгани билан боғлиқ сўнгги можаро ҳам Қоҳиранинг Исроил ишғолини қўллаб-қувватлаши ҳақидаги танқидларни янада кучайтирди.

Сиёсатшунослар таъкидлашича, Ғазо можароси 21-асрнинг халқаро сиёсатдаги ниқобларни йиртиб ташлаган рамзига айланди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.