Саудия Арабистони бўйлаб сув тошқинлари давом этмоқда
Саудия Арабистони бўйлаб сув тошқинлари давом этмоқда, Ар-Риёд, Даммам ва Макка ва Мадина атрофидаги ҳудудларда йўлларни сув босмоқда.
Қирол Фаҳд университети кампусида жойлашган Эски Даҳран масжиди ташқи иншооти томи бир кечада қулаб тушди.
Саудия Арабистони ҳукумати Форс кўрфази чўлидаги сув
тошқинлари ортидан бир қанча минтақаларда мактабларни ёпди. Миллий метеорология
маркази Қосим ва бошқа ҳудудлар, пойтахт Ар-Риёд ва Қизил денгиз билан
чегарадош Мадина вилояти учун қизил огоҳлантириш эълон қилди. Қаттиқ шамол аралаш кучли ёмғир, кўриш даражасининг ёмонлашуви,
дўл ва чақмоқ чақиши ҳақида огоҳлантириш берилди.
Энг кучли ёғингарчилик Мадина яқинида кузатилган. Кўчалар ва
инфратузилма сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган, автомобиллар сув остида
қолган. Фавқулодда хизматлар сафарбар қилинган.
Саудия Арабистонида кучли ёғингарчиликлар бир неча ҳафтадан буён вақти-вақти билан
кузатилмоқда ва апрель ойи ўрталарида минтақада кузатилган охирги 75 йил
ичидаги энг кучли ёғингарчиликнинг давоми ҳисобланади. Ўшанда Уммонда 21 ва БААда
тўрт киши ҳалок бўлди.
Айни
пайтда кучли ёғингарчиликлар Бразилияга ҳам хавф солмоқда. 3 май ҳолатида
мамлакат бўйлаб сув тошқинларидан ҳалок бўлганлар сони 29 нафарга етди, 60 киши
бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Мetropoles
нашрининг хабар беришича, сув тошқинлари Бразилиянинг 213 та шаҳрида кузатилмоқда,
10 мингдан ортиқ киши бошпанасиз қолган.
Олимлар
гуруҳи ўтган ҳафта эълон қилинган тадқиқотда айтилишича, қазиб олинадиган
ёқилғи чиқиндилари туфайли юзага келган глобал исиш ёғингарчиликларнинг жадаллиги
ва такрорланишлар сонини орттирмоқда.