• Фаластиннинг тан олинишидан ким манфаатдор?

    Маҳмуд Аббос Исроил ва АҚШни қанчалик хотиржам қилишга уринмасин, сионистлар Фаластин маъмуриятини ҳақорат қилиш, заифлаштириш, унга нисбатан санкциялар жорий қилиш ва иқтисодий инқирозга учратиш ҳаракатларидан тўхтамаяпти. ҲАМАСнинг қуролли қаршиликни легаллаштиришдаги асосий далили – бу шундан иборатки: куч ишлатмай курашиш, ахборот тарғиботи, фуқаролик итоатсизлиги, халқаро судлар, дипломатия, тинчлик жараёнлари – буларнинг барчаси бефойда. Агар шуларга уринсангиз, Исроил ва АҚШдан шунчаки тарсаки ейсиз, дунё эса сизга эмас, босқинчига оғишади, натижа эса – ноль.

    Давомини ўқиш...
    728
    01.08.2025 17:02
  • Сурия ТИВ раҳбари Москвада: у Путин билан учрашди

    Суриянинг SANA давлат агентлигига кўра, президент Владимир Путин ҳам Шайбоний ва у бошчилигидаги делегацияни Кремлда қабул қилган, бироқ учрашув тафсилотлари ошкор этилмаган.

    Давомини ўқиш...
    609
    01.08.2025 16:09
  • БАА Судан аҳолисини очликка маҳкум қилмоқда

    Маълумотларга кўра, уруш оловига мой сепаётган БАА RSFни қурол-яроғ ва ўқ-дорилар билан таъминламоқда: расмий маълумотларга кўра, 2022 йилда бунинг эвазига 2,3 миллиард долларлик Судан олтинини олган. Aммо ҳақиқий кўрсаткичлар анча юқори – тахминан 90% Судан олтини (қарийб 13,4 миллиард доллар) қўшни давлатлар орқали контрабанда йўли билан БААга олиб чиқиб кетилмоқда. Бу қўллаб-қувватлаш можарони узайтириб, 26 миллион суданликни очлик ёқасига олиб келди.

    Давомини ўқиш...
    508
    01.08.2025 13:20
  • Орган ходимининг талабини бажармаганлик учун жарима миқдорлари оширилди

    31 июль куни Ўзбекистон президенти имзолаган қонун билан: ички ишлар органлари ва миллий гвардия ходимининг қонуний талабларини бажармаганлик учун БҲМнинг 5 (аввал 1 эди) бараваридан 12 бараваригача; худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган тақдирда БҲМнинг 12 бараваридан (аввал 15 эди) 30 бараваригача жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоқ жазосини белгиловчи ўзгартиришлар киритилди.

    Давомини ўқиш...
    513
    01.08.2025 11:20
  • Британияда сақланган тарихий дурдоналар Ўзбекистонга қайтарилмоқда

    Улар орасида IX–XIII асрларга оид Қуръон қўлёзмалари, ноёб заргaрлик буюмлари, тарихий матолар ва бадиий асарлар мавжуд. Британия музейларида ҳануз Ўзбекистон тарихига оид 800 дан ортиқ маданий мерос намуналари сақланмоқда.

    Давомини ўқиш...
    803
    01.08.2025 10:14
  • Россия мигрантлар учун янги давлат божларини жорий қилди

    Президент Владимир Путин 2025 йил сентябр ойидан бошлаб Россияда мигрантлар учун янги давлат божлари жорий этилиши, илгари амалда бўлган божлар қиймати эса оширилиши тўғрисидаги қонунни имзолади. Жумладан, 1 сентябрдан бошлаб, чет эл фуқароларини яшаш жойи бўйича ҳисобга қўйиш учун 500 рубль, шунингдек, вақтинча бўлиш муддатини узайтириш учун минг рубль миқдорида йиғим жорий этилади.

    Давомини ўқиш...
    753
    01.08.2025 07:18
  • Фаластин баҳонасида катта ўйин: Европа Трампга қарши чиқяпти

    Охирги кунларда Фаластин давлатини тан олишни қўллаб-қувватлаётган коалиция кучайиши кузатилмоқда. Экспертлар буни инсонпарварлик ҳаракати эмас, балки стратегик қасос сифатида баҳолашяпти. Франция, Испания, Ирландия, Норвегия, Канада, Австралия, Янги Зеландия ва бошқа давлатлар “адолат” учун эмас, балки АҚШ ва Исроилга қарши геосиёсий ўйин учун бирлашмоқда.

    Давомини ўқиш...
    920
    01.08.2025 06:24
  • Қозоғистонда ЛГБТ тарғиботи учун жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф қилинди

    Қозоғистон Мажлиси депутати (қуйи палата) Одил Жанбиршин мамлакатда ЛГБТни тарғиб қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этишни таклиф қилди. “Биз фақатгина тақиқ билан чекланмаслигимиз керак. Агар ушбу тақиқ бузилса ва ЛГБТ ижтимоий тармоқларда, оммавий ахборот воситаларида ёки бошқа билвосита усуллар билан тарғиб қилинса, менимча, фақат маъмурий эмас, жиноий жавобгарлик ҳам кўзда тутилиши керак”, деган депутат. “Стратегия” ижтимоий-сиёсий тадқиқотлар маркази ўтказган сўров натижаларига кўра, Қозоғистон фуқароларининг 80 фоизи ЛГБТга нисбатан қонуний чекловлар жорий этилишини қўллаб-қувватламоқда.

    Давомини ўқиш...
    1026
    31.07.2025 17:05
  • Рафаҳнинг ёпилишидан норози бўлган мисрлик йигитлар дом-дараксиз кетди

    Олдинроқ, 27 ёшли Муҳсин Мустафо ва унинг 23 ёшли амакиваччаси Аҳмад Шариф ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига Маъсор туманидаги полиция бўлимига ҳужум қилингани акс этган видеоларини жойлаганди. Унда Фаластин ва Миср ўртасидаги Рафаҳ чегара постининг ёпилиши ҳамда Ғазонинг қамал қилинишидан норози бўлганлар полиция бўлимларида қаттиқ қийноққа солинаётгани, ҳатто ўлдириб юборилаётгани айтилганди. Икки фаол эса мазкур ҳолатларни видеога муҳрлаб жамоатчиликка етказиш истагида эканини қўшимча қилишган. Ушбу воқеадан сўнг Муҳсин ва Шариф бедарак йўқолган.

    Давомини ўқиш...
    758
    31.07.2025 15:46
  • Хитойликлар Чорвоқда шамол электр станцияси қуришни бошлади

    Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони савдо департаменти томонидан ўтказилган тендерда «TBEA Co., Ltd» компанияси ғолиб бўлиб, бош пудратчи этиб танланган. Ушбу лойиҳа доирасида 20 МВт қувватга тенг шамол электр стансиясини барпо этилади. Бугунги кунда бош пудратчи томонидан Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарори асосида ажратилган 10 гектар ер майдонида (Бурчмулла ҳудуди) қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

    Давомини ўқиш...
    911
    31.07.2025 14:25
23
24
25

...

457

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.