01.08.2025 13:20
62

БАА Судан аҳолисини очликка маҳкум қилмоқда

Ижтимоий тармоқларда суданлик бир гуруҳ аёлларнинг очликдан ўлмаслик учун егулик топиш илинжида ибодат қилаётгани акс этган видео тарқалди.

Айни пайтда Суданнинг ал-Фашир ҳудудида озиқ-овқат инқирози юзага келган – одамлар очликдан ҳалок бўлмоқда. Икки йилдан буён тезкор ҳаракат кучлари (RSF) генерали Муҳаммад Ҳамдан Дагало ва мунтазам армия қўмондони Абдул Фаттоҳ ал-Бурхон ўртасида қонли уруш давом этмоқда. Минглаб мусулмонлар ўлдириляпти.

Маълумотларга кўра, уруш оловига мой сепаётган БАА RSFни қурол-яроғ ва ўқ-дорилар билан таъминламоқда: расмий маълумотларга кўра, 2022 йилда бунинг эвазига 2,3 миллиард долларлик Судан олтинини олган. Aммо ҳақиқий кўрсаткичлар анча юқори – тахминан 90% Судан олтини (қарийб 13,4 миллиард доллар) қўшни давлатлар орқали контрабанда йўли билан БААга олиб чиқиб кетилмоқда.

Бу қўллаб-қувватлаш можарони узайтириб, 26 миллион суданликни очлик ёқасига олиб келди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.