Ливан жанубида Исроил самолётларидан ташланган варақаларда аҳолига "Ҳизбуллоҳ" Исроилга қаршилик кўрсатиш учун иш жойлари, қишлоқ хўжалиги ерлари ва фуқаролик уйларидан фойдаланаётгани айтилган.
Эроннинг Систан-Балужистан вилоятининг Раск шаҳрида полиция бўлимига уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 11 нафар полициячи ҳалок бўлгани маълум қилинди.
Венгрия бош вазири Орбан ўз мамлакати Европа Иттифоқининг Украинага 50 миллиард евролик ёрдам пакетига вето қўйганини маълум қилди.
Россиянинг Калуга вилоятида мигрантларни калтаклаб, видеосини Telegram-каналига жойлаштириб келган мактаб ўқувчилари тўдаси қўлга олинди.
БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари Гранди Суданда давом этаётган уруш 7 миллион одамни уйларини тарк этишга мажбур қилганини маълум қилди.
НАТО 2024 йил учун ҳарбий бюджетини 12 фоизга ошириб, 2,03 миллиард евро этиб белгилади.
Грузия Европа Иттифоқига номзод мақомини олди, Украина ва Молдованинг эса ЕИга кириши бўйича расмий музокаралар бошланиши режаси маълум қилинди.
Қизил денгизда Исроилга алоқадор кемалар хусийлар томонидан нишонга олинганидан сўнг Тел-Авив маъмурияти ўз портларига иш жадвалларини интернетдан яширишни буюрди.
АҚШ Сенатидан кейин Вакиллар палатаси ҳам 2024-молия йили учун 886 миллиард долларлик мудофаа бюджетини тасдиқлаб, имзолаш учун АҚШ президенти Жо Байденга юборди.
Исроил Ғазода кенг кўламли ҳужумларни бошлаганига 69 кун бўлди. Пайшанба, 14 декабрь куни ушбу уруш билан алоқадан энг муҳим хабарлар дайжести.