Россияда мигрантларни калтаклаб, видеосини тарқатиб келган ўсмирлар тўдаси қўлга олинди
Россиянинг Калуга вилоятида полициячилар меҳнат муҳожирларига ҳужумлар уюштирган ўсмирлар тўдаси фаолиятини тўхтатди, деб хабар бермоқда Baza Telegram-канали.
Қайд
этилишича, ўнга яқин кишидан иборат жиноий гуруҳ раҳбарлари 16 ёшли икки нафар мактаб
ўқувчиси бўлган. Бундан ташқари, балоғатга етмаган бандитлар орасида бир қиз
ҳам бўлиб, у «хўрак» вазифасини бажарган.
Нашрнинг
ёзишича, бандитлар аниқ тузилган схема бўйича ҳаракат қилишган – уларнинг
шериги хорижликлар билан ёзиша бошлаган ва суҳбат давомида алоқани юзма-юз
кўришиб давом давом эттиришни таклиф қилган.
Учрашувга
келган бехабар ёшларга неонацистлар тўдаси ҳужум қилган. Калтаклашлар тасвирга
олинган, шундан сўнг видео гуруҳнинг Telegram-каналларига жойлаштирилган.
Ёш
жиноятчилар ўз ҳужумларини славян бўлмаган ташқи кўринишдаги одамларга нисбатан
душманлик туфайли қилишган.
Тергов
маълумотларига кўра, жиноий гуруҳ камида саккизта ҳужум уюштирган. Ирқчилар
қурбонлари қўшни давлатлар, жумладан, Арманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон
фуқаролари бўлган.
Бундан
ташқари, тинтувлар чоғида гумонланувчилардан пичоқлар, тўппончалар, қўлбола
бомба ясаш бўйича йўриқномалар топилиб, олиб қўйилди.