14.12.2023 23:47

Хусийлар ҳужумларидан сўнг Исроил ўз портларига кемалар жадвалини яширишни буюрди

Исроилнинг Globes иқтисодий янгиликлар сайти хабарига кўра, Исроил Миллий хавфсизлик кенгаши мамлакатдаги портларга кемаларнинг келиши ва кетиши ҳақидаги маълумотларни ўз сайтларидан ўчириш учун «шошилинч» кўрсатма берган.

“Келажакда бу кўриб чиқилиши керак бўлмаган муаммо эмаслиги аниқлашганида, аввалги ҳолатга қайтиш мумкин бўлади”, - дейилади кенгаш кўрсатмасида.

Хусийлар Қизил денгизда Исроилга алоқадор кемаларни нишонга олмоқда

Хусийларнинг Ямендаги етакчиси Абдулмалик ал-Хусий 14 ноябрь куни телевидениедаги чиқишида Қизил денгиздаги Исроил кемаларини нишонга олишлари мумкинлиги билан таҳдид қилган эди.

19 ноябрь куни эса хусийларнинг ҳарбий воизи Яҳё Сери Х платформасида Исроилнинг блокададаги Ғазо секторига уюштирган ҳужумларига жавобан Исроил байроғи остидаги ҳар қандай кемани нишонга олишларини маълум қилди.

Кейинроқ эса хусийлар Баб ал-Мандеб бўғозида Исроилнинг Unity Explorer ва Number Nine номли иккита кемасига дрон ва ракета ҳужуми уюштирди.

Исроилнинг ZIM логистика компанияси 29 ноябрь куни берган баёнотида Уммон денгизи ва Қизил денгиздаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятга асосланиб, кемалари Мисрдаги Сувайш каналидан фойдаланмаслигини билдирди.

АҚШ Марказий Қўмондонлиги (CENTCOM) 4 декабрь куни Х платформасида Қизил денгиз жанубидаги халқаро ҳудудий сувларда 3 та тижорат кемасига 4 маротаба ҳужум уюштирилганини маълум қилди.

Баёнотда Қизил денгиз жанубида жойлашган АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига қарашли USS Carney эсминеци тижорат кемаларининг ёрдам чақирувига жавоб бергани, эсминец кемаларга ёрдам бераётиб, ўзига қараб келаётган 3 та дронни уриб туширгани билдирилди.

CENTCOM бугунги баёнотида хусийлар кеча эрталаб Қизил денгиз жанубида Маршалл ороллари байроғи туширилган Ardmore Encounter номли нефть танкерини қўлга олишга ҳаракат қилганини эълон қилди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.