БМТ: Судандаги уруш 7 миллион одамни уйларини тарк этишга мажбур қилди
БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари Гранди Х платформасида Суданда қанча одам фуқаролар уруши туфайли ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлгани ҳақида маълум қилди.
Судандаги урушнинг ҳозирда 7 миллион кишини уйларини тарк
этишга мажбур қилганини таъкидлаган
Гранди: "Етти
миллион қочқин ва уйларини
тарк этган инсон. Дунё бунга бефарқ қолмоқда", - деди.
Судандаги фуқаролар уруши
Суданда томонлар мамлакат ғарби ва жануби-ғарбидаги 9 та вилоятда, шунингдек,
пойтахт Хартумда оғир қуроллар билан тўқнашувни давом эттирмоқда.
Судан ҳукумати халқаро ҳамжамиятни "террорчи
гуруҳ" сифатида қабул қилишга чақирган Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари 15
апрель куни бошланган фуқаролар уруши олдидан тизимга интеграциялашиб улгурмаган ҳабий куч
эди.
Армия ва Тезкор
қўллаб-қувватлаш кучлари ўртасидаги тўқнашувда 10 мингдан ортиқ тинч
аҳоли ҳалок бўлди, минглаб одамлар тан жароҳати олди.
Халқаро сулҳ
ва музокараларга
уринишлар томонларнинг ўзаро ҳуқуқбузарликларда айблашлари ва илгари сурилган
шартлар бўйича келиша олмаганликлари сабабли ҳозиргача муваффақиятсизликка учраб келмоқда.
Жумладан,
томонлар 7 ноябрь куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида тинчлик музокаралари
доирасида учрашди. Саудия
Арабистони, АҚШ ва Шарқий Африкадаги ҳукуматлараро ривожланиш бошқармаси
бошчилигидаги музокараларда томонлар гуманитар ёрдам етказилишини осонлаштириш
ва ишончни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича чоралар кўриш
мажбуриятини олди.