15.12.2023 11:14
Эрон жануби-шарқида полиция бўлимига уюштирилган ҳужумда 11 нафар полициячи ҳалок бўлди
Эроннинг IRNA расмий хабар агентлиги Систан-Балужистан вилояти (остан)да тунда уюштирилган ҳужум билан боғлиқ баёнот берди.
“Раскдаги полиция бўлимига уюштирилган терактда 11 киши
шаҳид бўлди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, полиция ва қуролли ҳужумчилар ўртасидаги
тўқнашувда кўплаб ҳужумчилар ҳалок бўлгани қайд этилди.
Маҳаллий матбуот ҳужумни
мамлакатдаги сунний балуж
халқи ҳуқуқларини ҳимоя қилишини” даъво қилувчи "Жейшул Адл" ташкилоти ўз зиммасига олганини билдирди.