АҚШ Вакиллар палатаси 2024 йил учун 886 миллиард долларлик мудофаа бюджетини тасдиқлади
АҚШ Конгресси Вакиллар Палатаси 2024 йил учун Миллий мудофаага рухсат бериш тўғрисидаги қонун (NDAA) лойиҳасини 310 та “ҳа”га қарши 118 та «йўқ» овоз билан тасдиқлади. Овоз беришда 73 республикачи ва 45 демократ мудофаа бюджетини қўллаб-қувватламади.
Оқ уйга юборилган 2024 йилги мудофаа бюджети Байден томонидан
имзоланиши ва қисқа вақт ичида кучга
кириши кутилмоқда.
2024-молия йили учун бюджет 2023 йилгига қараганда
қарийб 28 миллиард долларга
ортиб, 886 миллиард
долларни ташкил этди.
Янги
мудофаа бюджетида ҳарбий хизматчилар маоши охирги 20 йилдаги энг юқори ортиши
белгиланган бўлиб, Байден томонидан бу вазиятдан сайлов жараёнида ўз манфаати
учун фойдаланиши кутилмоқда.
Шунингдек,
шубҳали хорижликларни АҚШдан ташқарида “суд қарорисиз” кузатишга қаратилган
фаолиятни кенгайтириш ҳақидаги модда Конгресс аъзолари ўртасида
баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Шундай бўлса-да, қонун лойиҳасига ушбу модда
киритилган.
Сенаторлар ва Вакиллар палатаси аъзолари қонун лойиҳасининг якуний матни
бўйича олиб борилган музокаралар чоғида бюджет
лойиҳасидаги "Пентагоннинг абортга оид сиёсати" ва "ҳарбийлар
ичида гомосексуализм билан боғлиқ қоидалар" каби сарлавҳаларга эътироз
билдирган, лекин тегишли моддалар қонун лойиҳасига киритилган.
Муҳокама
бюджетида самолёт ва кема дастурлари ҳамда Пентагон сиёсати учун ўнлаб миллиард
доллар ажратилган.
Бундан ташқари, Ҳиндистон-Тинч океани минтақасидаги тадбирлар учун 14,7 миллиард доллар, Украинага ёрдам учун 800 миллион доллар ажратилиши кўзда тутилган.