03.02.2024 07:20

Британия Жанубий Кафказ ва Марказий Осиёда молиявий разведкани кучайтирмоқчи

Британия ҳукумати Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтиш хавфи туфайли Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари молиявий разведка хизматлари билан ҳамкорликни кучайтириш ниятида. Бу ҳақда француз разведка хизматларига алоқадор Intelligence Online нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигининг санкциялар департаменти делегацияси Грузия, Арманистон ва Ўзбекистонга ташриф буюриб, молиявий разведка ишларини назорат қилувчи бошқармалар вакиллари билан учрашади.

Мақсад - ушбу хизматлар ишини фаоллаштириш, жумладан, Россияга қарши санкцияларга риоя қилиниши устидан назоратни кучайтириш, дейилади хабарда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.