02.02.2024 12:05
1645
Чикаго шаҳар кенгаши Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
Чикаго шаҳар кенгаши Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди, дея хабар бермоқда CBS Chicago телеканали. Тасвирларда кенгаш мажлиси вақти-вақти билан кескинлашгани, залдаги одамларнинг бақир‑чақир қилгани, баъзиларининг эса хонадан мажбуран чиқариб юборилганини кўриш мумкин.
Кенгашдаги овоз бериш драматик тус олди, шаҳар мэри Брандон Жонсон ҳал
қилувчи овоз берди. Қайд
этилишича, кенгаш қарорлари одатда тез ва тортишувларсиз қабул қилинган, аммо ушбу резолюция учун кенгаш бир неча ой
сарфлаган.
Чикаго Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирган АҚШнинг
энг йирик шаҳрига айланди.