Хитой Толибон билан алоқаларни мустаҳкамламоқда
ХХР раиси Си Цзиньпин 30 январь куни Пекинда бўлиб ўтган тантанали маросимда 42 мамлакат элчилари қаторида Афғонистоннинг Хитойдаги янги элчиси Билол Каримийдан ҳам ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Билол
Каримий бунгача Толибон ҳукумати матбуот котиби ўринбосари бўлиб ишлаган.
Си Цзиньпин маросимдан сўнг ўз
нутқида Хитой тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатлар асосида дўстона
муносабатларни чуқурлаштириш ва бошқа давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни
кенгайтиришга тайёрлигини таъкидлади. Шунингдек, у бугунги дунё
қийинчиликлардан холи эмаслигини ва тўлиқ тинч эмаслигини таъкидлади.
Аввалроқ Хитой Афғонистонга Толибон ҳокимият тепасига
келганидан кейин расман янги элчи тайинлаган биринчи давлат бўлди. Сентябрь
ойида Чжао Шенг Кобулда Афғонистон де-факто ҳукумати раҳбари Муҳаммад Ҳасан
Охундга ишонч ёрлиқларини топширди. Бироқ Хитой расмийлари бу Толибон
ҳукуматини расман тан олиш белгиси эканлигини тасдиқламади.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги аввалроқ Чжао Шенгнинг
тайинланиши икки давлат ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантиришга
қаратилган Афғонистондаги элчининг стандарт ротацияси эканлигини тушунтирган
эди.
Айни
пайтда Толибон Россия билан ҳам ўз ҳукуматини тан олиш бўйича музокаралар ўтказаётганини
эълон қилиб, келгусида ҳамкорлик қилиш учун дипломатик алоқалар зарурлигини
билдирган.