ЖССТ: 100 мингдан ортиқ ғазолик ҳалок бўлган, яраланган ёки бедарак йўқолган
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебреесус Х ижтимоий тармоғида 100 мингдан ортиқ ғазоликлар ё ўлган, яраланган ёки бедарак йўқолган ва ҳалок бўлган деб ҳисобланаётганини маълумқилди.
Унинг қайд этишича, эксклавда очарчилик хавфи юқори ва бу
хавф кундан-кунга ортиб бормоқда. ЖССТ гуманитар ёрдам ходимлари ва юкларни
хавфсиз киришга чақиришда давом этмоқда, деди ташкилот раҳбари.
“Биз маҳбусларни озод қилишга чақиришда давом этамиз. Ҳужумлар ёки милитаризация (ғарбийлашиш – Azon Global) эмас, балки соғлиқни
сақлашни ҳимоя қилишга чақиришда давом этамиз. Ўт очишни тўхтатишга чақиришда давом
этамиз”, — деб ёзган Гебреесус.
Эслатиб
ўтамиз, 119 кунлик бомбардимонлар натижасида Ғазода қурбонлар сони 27 мингдан ошди.
Яна 66139 нафар фаластинлик жароҳатланган. Исроил Ғазодаги қирғинбаротларни
давом эттирмоқда.