Ғазо секторида: куннинг энг муҳим воқеалари
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...6405.02.2025 14:09АҚШ БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ва UNRWA таркибидан чиқди
Дональд Трамп Қўшма Штатларни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ва БМТнинг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам ишлари агентлиги (UNRWA) таркибидан чиқариш ҳақидаги фармонни имзолади. "БМТнинг олдингидай салоҳияти қолмади", дейди Трамп ҳужжатни изоҳлаб.
Давомини ўқиш...70205.02.2025 13:11Ўзбекистон Малайзия билан радикализм ва исломофобияга қарши курашда ҳамкорликни кучайтирмоқчи
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Малайзияда бўлиб турибди. Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар бўлиб ўтмоқда. Музокаралар чоғида терроризм, радикализм ва исломофобияга қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Давомини ўқиш...80805.02.2025 12:01Саудия Трампнинг Ғазо секторини назоратга олиш ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди
АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазо секторини назоратга олиш ва анклавни "тозалаш" ниятида эканлигини маълум қилди. Саудия Трампнинг баёнотига муносабат билдириб, фаластинликларнинг ҳуқуқларини поймол қилувчи ҳар қандай ҳаракатларни, жумладан, босиб олиш ва мажбуран кўчирилишини қоралашини маълум қилди.
Давомини ўқиш...82705.02.2025 11:14Ўзбекистон Афғонистондан олиб ўтилган вертолётларнинг бир қисмини АҚШга қайтарди
Ўзбекистон ҳукумати Афғонистонда “Толибон” ҳокимиятни қўлга олган пайтда афғон учувчилари томонидан мамлакат ҳудудига олиб ўтилган ҳарбий техникаларнинг бир қисмини АҚШга қайтарди. Маълумотларга кўра, 2021 йил август ойида афғон ҳарбийлари 22 та самолёт ва 24 та вертолётни Ўзбекистонга олиб ўтган.
Давомини ўқиш...86605.02.2025 09:43Швецияда мактабга қуролли ҳужум уюштирилди
Швециянинг Эребру шаҳридаги Рисбергска ўрта мактаби кампусида қуролли ҳужум содир бўлди. Ҳужумчи автоматик қурол билан 10 кишини ўлдирган. Маълум қилинишича, ҳодиса террористик мақсадда амалга оширилмаган.
Давомини ўқиш...105005.02.2025 07:44Ўзбекистон президентининг Малайзияга расмий ташрифи бошланди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 февраль куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 5 февраль куни бўлиб ўтади.
Давомини ўқиш...104605.02.2025 06:30Радикализация... дерадикализация – мўътадил одам нега радикаллашади?
Бир инсоннинг радикаллашиб, экстремистга айланишида ким айбдор бўлади, деган саволга жавоб – мураккаб. Ислом таълимотига мувофиқ, ҳаёт – синов. Шу боис биринчи айбдор – инсоннинг ўзи: қалбига қулоқ тутмай, нафсига қулоқ тутиб, ножоиз тасарруф қилгани учун. Бироқ радикалликни ҳаммадан кўп урчитадиган куч, бу – нотўғри давлат сиёсати. Муҳаммад Шакур мақоласида.
Давомини ўқиш...98004.02.2025 19:00Туркия Исроил қамоқхоналаридан озод қилинган 15 фаластинликни қабул қилади
Ушбу қарор Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви доирасида қабул қилинган. Келишувга мувофиқ, Фаластинни тарк этиши шарт бўлган маҳбуслар Туркияга жўнатилади. Исроил қамоқхоналарида минглаб фаластинликлар сақланаётган бўлиб, айримлари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Уларнинг бир қисми озод этилади, лекин қайтиш ҳуқуқисиз Фаластиндан чиқариб юборилади.
Давомини ўқиш...65604.02.2025 17:25USAID трансгендерлар лойиҳаси учун 47 000 доллар ажратган - Оқ уй
Оқ уй Америка Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) томонидан маблағлар қаерга ва қандай мақсадларда сарфлангани ҳақида ҳисобот эълон қилди. Айтилишича, Ирландияда ЛГБТ тарғиботига қаратилган мусиқий фильмга 70 000 доллар хайрия қилинган.
Давомини ўқиш...107304.02.2025 16:44
...