05.02.2025 13:11
522

АҚШ БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ва UNRWA таркибидан чиқди

Дональд Трамп Қўшма Штатларни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ва БМТнинг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам ишлари агентлиги (UNRWA) таркибидан чиқариш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда 4 феврал, сешанба куни Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Трампнинг фармони АҚШнинг БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНEСКО)даги иштирокини қайта кўриб чиқишни ҳам назарда тутади. 

«Мен доимо Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг катта салоҳиятга эга эканлигини ҳис қилганман. Аммо ҳозир у бу салоҳиятга мос келмаяпти, деган Дональд Трамп ҳужжатни имзолар экан. 

Маълумот учун, Исроил 2023 йил 7 октябрда ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумига алоқадорликда айблаганидан сўнг, Жо Байден даврида АҚШнинг UNRWA'ни молиялаштириши 2024 йил январида тўхтатилган эди. 

Илгари Қўшма Штатлар UNRWA'нинг энг йирик донори бўлиб, ҳар йили 300-400 миллион доллар ажратган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.