04.02.2025 17:25

Туркия Исроил қамоқхоналаридан озод қилинган 15 фаластинликни қабул қилади

Ушбу қарор Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви доирасида қабул қилинган. Келишувга мувофиқ, Фаластинни тарк этиши шарт бўлган маҳбуслар Туркияга жўнатилади.

Исроил қамоқхоналарида минглаб фаластинликлар сақланаётган бўлиб, айримлари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Келишувга кўра, уларнинг бир қисми озод этилади, лекин қайтиш ҳуқуқисиз Фаластиндан чиқариб юборилади.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған топшириғига асосан, Туркия ва бошқа бир нечта давлат қамоқдан озод этилган фаластинликларни қабул қилади.

Туркия Миллий Разведка Ташкилоти (MIT) биринчи босқичда 15 нафар фаластинликни Миср орқали Туркияга етказиш чораларини кўрмоқда.

Фаластинликларнинг Туркияда тинч ва хавфсиз ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратилади. 

Хавфсизлик манбаларига кўра, Туркия Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш миссиясини давом эттиради. 

Манбаларга кўра, Исроилнинг 2023 йил 7 октябрдан 2025 йил 13 январигача давом этган ҳужумлари натижасида:

50 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган

100 мингдан зиёд фаластинлик жароҳатланган

15 мингдан ортиқ фуқаро турли сабабларга кўра ҳибсга олинган. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.