04.02.2025 16:44

USAID трансгендерлар лойиҳаси учун 47 000 доллар ажратган - Оқ уй

Оқ уй Америка Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) томонидан маблағлар қаерга ва қандай мақсадларда сарфлангани ҳақида ҳисобот эълон қилди.

Ҳисоботда кўрсатилишича, Афғонистонда суғориш каналларини қуриш ва героин ишлаб чиқаришда ишлатиладиган ўғитларни сотиб олиш учун маблағ ажратилган.

Терроризм билан боғлиқ нотижорат ташкилотга юз минглаб доллар юборилган, шунингдек, Ал-Қоида жангарилари учун озиқ-овқат таъминланишига маблағ ажратилган.

Колумбияда "трансгендер операси" учун 47 000 доллар ажратилган.

Перуда "трансгендер комикслари" лойиҳаси учун 32 000 доллар сарфланган.

Ирландияда ЛГБТ тарғиботига қаратилган мусиқий фильмга 70 000 доллар хайрия қилинган.

Янги маъмурият USAID маблағларининг бундай йўналишларга сарфланганини "сўроқ остидаги ва ноқонуний харажатлар" деб баҳоламоқда

USAID ҳали расмий изоҳ бермаган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.