-
7 апрель куни Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари Озарбайжон армияси позицияларини ўққа тутди. Озарбайжон жавоб чораларини кўрган.
-
Исроил армияси ўз қўшинларини Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнусдан олиб чиқиб кетганини эълон қилди. Ғазо секторида фақат “Наҳал” бригадаси қолишда давом этади.
-
Британия ҳукумати бир неча ойлик ўрганишлардан сўнг ҳарбий хизматчиларга соқол қўйишни тақиқловчи тартибни “эскирган” деб топди. Ўтказилган сўровларда 54 фоиз эркаклар соқол ёки мўйлов қўйишни афзал кўриши аниқланган. Ушбу қарордан сўнг Британия армиясида хизмат қилишни хоҳловчи ёшлар сони ортиши кутилмоқда.
-
Туркиянинг Душанбедаги элчихонаси Тожикистон фуқаролари учун виза тартиби жорий этилиши бўйича қўшимча маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, виза зарурати вақтинчалик чора бўлиши мумкин.
-
Консюмеризм таъсирида бутун ҳаёти бу дунёда еб-ичиб, ундан лаззатланиб ҳаёт кечиришга дастурланиб қолган, охират ҳақида ўйламайдиган, балки уни инкор қиладиган, ҳатто ўзининг “бахти” учун оила қурмай, фарзанд кўрмасдан ўтадиган “замонавий одам”ни ўзидан кейинги авлод ҳақида қайғуришга қандай ундаймиз, деган саволга замонавий ижтимоий-гуманитар фанлар тайинли жавоб беролганича йўқ. “Дунёга бир марта келадиган бўлсак, ундан кейин чириган тупроққа айланиб, йўқ бўлиб кетсак, нима учун ўзимизни эмас, ҳали туғилмаган инсонларни ўйлаб қийналишимиз керак”, дейдиган тафаккурдаги инсонларга атроф-муҳитни, экологияни асраб авайлаш виждон иши, келгуси авлод олдидаги масъулият эканлигига қандай ишонтирамиз?
-
Россия 5 апрель куни Брюсселда бўлиб ўтган воқеани “коллектив Ғарб”нинг Жанубий Кавказни геосиёсий қарама-қаршиликка тортишга қаратилган навбатдаги уриниши сифатида баҳолади. Москва Ереванни Ғарбнинг алдовларига учмасликка ва Арманистонни нотўғри йўлдан юрғизишига йўл қўймасликка чақирмоқда. Айни пайтда Арманистон-Озарбайжон чегарасида ҳарбий вазият таранглашган.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 183 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Зимбабве олтини (ZiG) миллий валюта сифатида эълон қилди. Унинг қиймати мамлакатда қазиб олинаётган олтин ва хорижий валюталар захираларига таянади. Ҳозирда 1 АҚШ долларини 36 минг Зимбабве долларига сотиб олиш мумкин.
-
6 апрелга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинага 32 та ҳужумчи учувчисиз учоқлар, шунингдек, турли кўринишдаги олтита ракета билан ҳужум қилди. Натижада Харьков ва Запарожье вилоятларида турар-жой бинолари, ижтимоий объектлар ҳамда юк ва енгил автомобиллар зарар кўрди, 6 киши ҳалок бўлди, 11 киши яраланди.
-
Боку арманлар сўнгги 24 соат ичида Озарбайжон Қуролли кучлари позицияларига турли қуроллардан 30 марта ўқ узганини маълум қилди. Ушбу ҳаракатларга жавобан, Озарбайжон ҳам Арманистон позицияларини ўққа тутган.