Зимбабве инфляцияга барҳам бериш учун олтин стандартини жорий этди
Зимбабве Марказий банки губернатори Жон Мушаявану Зимбабве олтини (ZiG) миллий валюта сифатида муомалага киритилишини эълон қилди. Унинг қиймати мамлакатда қазиб олинаётган олтин ва хорижий валюталар захираларига таянади.
Янги курс 1
АҚШ доллари учун 13,5 Зимбабве олтинини ташкил қилади. Ҳукумат ўтган йил ёзида мамлакат
валюта курси устидан назоратни юмшатганидан сўнг мамлакат иқтисодиёти гиперинфляцияга учради.
Айни
пайтда 1 АҚШ долларини
36 минг Зимбабве долларига
сотиб олиш мумкин.
Bloomberg маълумотларига кўра, январь ойидаёқ маҳаллий долларлар фақат
нон сотиб олиш мумкинлиги маълум бўлган. Мамлакат президенти Эммерсон Мнангагва валюта курсининг қулашида хусусий
тадбиркорлар, фонд биржалари, банклар, Ғарбнинг маҳаллий сиёсатчиларга қарши
санкциялари ва Африкадаги йирик суғурта компанияларидан бирини айблади.