06.04.2024 10:55

Боку арман томони бир кунда 30 марта қуролли провокация содир этганини маълум қилди

Охирги 24 соат ичида Озарбайжон Қуролли кучларининг позициялари 30 марта ўққа тутилди. Бу ҳақда 6 апрель, шанба куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“5 апрель куни соат 21:55 дан 23:20 гача Товузгалин туманининг Мюсюрскенд, Ашаги Шоржа, Юхари Шоржа, Басаркечяр туманининг Гюнешли ва Горис туманининг Аравус аҳоли пунктлари йўналишида жойлашган Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари позицияларидан вақти-вақти билан Товуз туманининг Алибейли, Дашкесан туманининг Хошбулаг, Келбажар туманининг Йеллижа, Зяйлик ва Лочин туманининг Чағазур аҳоли пунктлари йўналишида жойлашган Озарбайжон армияси позицияларига турли калибрли ўқотар қуроллардан ўққа тутилди”, — дейилади хабарда.

Матбуот хизматининг таъкидлашича, сўнгги 24 соат ичида Озарбайжон армиясининг турли йўналишларда жойлашган бўлинмалари жами 30 марта ўққа тутилган.

Озарбайжон мудофаа маҳкамаси кеча, 5 апрель куни ҳам Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари "навбатдаги провокацияларга замин тайёрлаш мақсадида" чегаранинг турли йўналишларида Озарбайжон армияси позициялари қаршисидаги ҳандақларда муҳандислик-такомиллаштириш ишларини олиб боришга урингани ҳамда кўрилган шошилинч чоралар туфайли давом этаётган ишлар дарҳол тўхтатилганини маълум қилган эди.

Бундан ташқари, соат тахминан 17:25 да Берд туманининг Чинарли қишлоғи ҳудудидан Товуз туманининг Мунжуғлу қишлоғи йўналишида жойлашган армия позициялари кичик қуроллардан ўққа тутилгани хабар қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрель куни Озарбайжон сўнгги вақтларда Арманистон билан шартли чегаранинг турли йўналишларида ҳарбийлар, зирҳли техника, артиллерия қурилмалари ва бошқа қуроллар тўпланаётгани ҳақида огоҳлантирган эди. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.