08.04.2024 09:05

Британия ҳарбийларга соқол қўйиш тақиқини бекор қилди

Британия ҳукумати ҳарбий хизматга ёлланиш ва армия муаммоларини ҳисобга олиб, аскарларга соқол ва мўйлов ўстиришга қўйилган тақиқловчи тартибни бекор қилишга қарор қилди.

Мамлакат мудофаа вазири Грант Шаппс қарор сўров натижаларига кўра қабул қилинганини айтди ва 54 фоиз эркаклар соқол ёки мўйлов қўйишни афзал кўришини таъкидлади.

Шаппснинг тушунтиришича, айни пайтда ҳарбий хизматга ёллаш муҳим устувор йўналиш бўлиб, шу сабабли соқолни тақиқлаш бўйича эскирган қарор қайта кўриб чиқилган.

"Бугун қоидаларга сезиларли ўзгаришлар киритилди", деди у.

Армия вакилининг BBC га айтишича, тақиқ бир неча ойлик ўрганишлардан сўнг бекор қилинган. Шунингдек, у тақиқ олиб ташланганидан сўнг армияга борадиган ёшлар сони ортиши кутилаётганини таъкидлади.

Янги тартибга кўра, қуруқликдаги қўшинларда хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларга соқолини 2,5 см гача ўстиришга рухсат берилади. Аскарнинг бўйин ва ёноқлари қирилган бўлиши, соқолининг узунлиги эса бир хилда, тартибли бўлиши ҳамда бўялмаслиги керак.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.