Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 365 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Нусайрат лагери ва Дайр ал-Балаҳга ҳужум қилди. 24 соат ичида 29 киши вафот этди. Уруш бошланганидан буён 41 802 киши шаҳид бўлди.

▪️Ироқнинг Голани Бригадаси ҳарбий базасига учувчисиз ҳаво ҳужуми пайтида яраланган босқинчилар сони 24 тага етди, 2 таси ўлди.

▪️Ҳизбуллоҳ Ал-Адисга яқинлашаётган босқинчи пиёда аскарлар отрядига ҳужум қилди. 2 босқинчи йўқ қилинди, кўп сонли ярадорлар бор. Ҳаракат кун давомида 23 та ҳарбий операцияни амалга оширди.

▪️Бошқинлар Ливан жанубидаги Бинт-Жбейл шаҳридаги шифохонани ўққа тутди, 9 нафар шифокор яраланди. Триполидаги Фаластин лагерига ҳам зарба берилди.

▪️Сурия матбуоти: Ҳомсдаги Палмира ҳарбий аэропорти яқинида портлаш овозлари эшитилмоқда.

▪️Америка ва Британия ҳарбий-ҳаво кучлари Яманнинг Ходейда ва Сано шаҳарларига зарбалар берди.

▪️Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроилнинг мамлакат бўйлаб уюштирган ҳужумлари натижасида 2000 дан ортиқ одам, жумладан 127 бола ва 261 аёл ҳалок бўлди.

▪️Трамп: Исроил Эроннинг ядровий иншоотларига зарба бериши керак.

Мавзуга алоқадор