08.04.2024 08:38

Туркия Тожикистон билан виза тартиби бўйича қўшимча маълумотларни эълон қилди

Туркиянинг Душанбедаги элчихонаси Х ижтимоий тармоғида Тожикистон фуқаролари учун виза тартиби жорий этилиши бўйича қўшимча маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, 20 апрелгача Тожикистон фуқаролари Туркияга визасиз ташриф буюришлари мумкин. Ушбу санадан кейин эса Туркия орқали бошқа мамлакатларга бориш мақсадида Туркияга келганлар визасиз бўлади.

Қайд этилишича, виза зарурати, эҳтимол, вақтинчалик чора бўлиши мумкин.

Виза олишнинг аниқ тартиблари дипломатик ваколатхона ходимлари томонидан кейинроқ маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 5 апрель куни Тожикистон фуқаролари учун визасиз тартибни бекор қилиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Қарорда визасиз тартибни бекор қилиш сабаблари келтирилмаган.

Кейинроқ Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркия билан “ўзаролик тамойилига мувофиқ” Туркия фуқаролари учун ҳам виза режимини жорий этишга рухсат берди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.