06.04.2024 11:39

Россиянинг Украинага уюштирган ракета ҳужумларида 6 киши ҳалок бўлди, 11 киши яраланди

6 апрелга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинага 32 та ҳужумчи учувчисиз учоқлар, шунингдек, турли кўринишдаги олтита ракета билан ҳужум қилди, дея хабар беради Ҳарбий ҳаво кучлари.

Харьковдаги тунги ҳужум натижасида қурбонлар сони 11 кишига етди. Бу ҳақда Харьков вилояти ҳарбий бошқармаси (ОВА) раҳбари Олег Синегубов маълум қилди.

“С-300 серияли ҳужумлар натижасида 9 та турар-жой биноси, маъмурий бино, болалар боғчаси, кафе, автоювиш шохобчаси, ёқилғи қуйиш шохобчаси, ётоқхона бинолари, енгил ва юк машиналари зарар кўрди. Соат 01:02 да такрорий отишма содир этилди. Жами 11 киши жароҳатланган. 6 киши ҳалок бўлди”, — деб ёзди Синегубов Телеграм-каналида.

Унинг сўзларига кўра, рус қўшинлари Шевченковский туманидаги турар-жой ҳудудига ҳам зарба берган.

Ўз навбатида, Запорожье ОВА раҳбари Иван Федоров Россия қўшинлари вилоят марказига ракеталар билан ҳужум қилганини маълум қилди.

“Эрталаб руслар шаҳарга ракеталарни учиришди. Саноат корхоналари зарар кўрди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ”, — деди Федоров.

Айни пайтда Запорожье шаҳар кенгаши котиби Анатолий Куртев турар-жой бинолари, тиббиёт муассасалари ва таълим муассасаларига етказилган зарар ҳақида маълум қилди.

Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешчук мудофаа кучлари иккита Х-101/Х-555 ракетаси, «Калибр» ва 28 та дрон уриб туширилганини билдирди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.