Исроилликлар октябрда Масжидул Ақсога 23 марта босқин уюштирди
Фаластин ерларини босиб олган исроилликлар, ўтган ой ишғол остидаги Шарқий Қуддусдаги Масжидул Ақсога полиция ҳимоясида 23 марта босқин уюштирди. Шунингдек, Ғарбий Соҳилдаги Хеброн шаҳрида жойлашган Иброҳим масжидига ҳам бир неча бор босқинлар уюштирилди, Юсуф алайҳиссалом қабри бошида кўнгилхушликлар қилинди.
Давомини ўқиш...23804.11.2024 09:35“Садоқатсиз, лекин адолатпарвар”. Янги авлод ҳақида нималар маълум?
Ушбу авлод вакиллари чексиз ахборот асрида ўзларини ёлғиз ҳис қилишмоқда ва табиийки, улар тушкунликка тушиб қоляпти. Сўнгги йилларда дунёдаги қатор ривожланган мамлакатлар ёшлари орасида ўз жонига қасд қилиш тенденциясининг юқорилиги бунга мисол бўла олади. Шунинг учун Ислом диёрларида мусулмон ёшлар қалбига Ислом орқали йўл топиш фойдали бўлади: бу уларнинг ташвишларини енгиллаштиришга ва руҳий азобларини камайтиришга ёрдам беради. Шу ўринда Қуръон ўқиш, зикр мажлислари ҳам инсонни тушкунликдан халос этиши кузатилган – Нажван Аҳмад, “Al Jazeera” журналисти.
Давомини ўқиш...31603.11.2024 18:39Бомбаланаётган Ғазо: 394-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 394 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...24203.11.2024 13:45Саудия тарихидаги энг катта хэллоуин нишонланди: бу нимадан дарак беради?
Бу йил Саудия Арабистонида мамлакат тарихидаги энг катта ва узоқ давом этган хэллоуин кечалари ташкил қилинди. 2022 йилдан бошлаб Саудияда нишонланиб келинаётган ушбу "шайтоний маросим" бутун дунё мусулмонларининг эътирозларига сабаб бўлди. Танқидчилар бу ҳолат нафақат мусулмонлар қадриятларига ётлигини, балки Ғарб анъаналарида мавжуд бўлган ўлим ва некрофилия культини оммалаштириш эканлигини айтишмоқда.
Давомини ўқиш...117103.11.2024 12:46Россияда ҳижоб можароси: Z-патриотлар ва кавказлик мусулмонлар низолашмоқда
Россиянинг Владимир вилоятида мактабларда ниқоб ва ҳижобга тақиқ қўйилгани Z-патриотлар ва Шимолий Кавказ республикалари сиёсатчилари ўртасидаги зиддиятларга сабаб бўлди. Россия Давлат Думаси депутати, доғистонлик Бийсултон Ҳамзаев Владимир вилоятидаги амалдорларни “аҳмоқлар” деб атаган. Чеченистондан унинг ҳамкасби Адам Делимханов Владимир вилояти маҳаллий амалдорлари билан “музокаралар” ўтказилаётганини маълум қилган. Ушбу баёнотлар Z-патриотларини ғазаблантирган.
Давомини ўқиш...35403.11.2024 09:05“Америка орзуси” ушалган мусулмонлар ўз қадриятларини қандай сақлаб қолишмоқда?
Араб ва мусулмон муҳожирлар ўз юртларини тарк этар экан, қалбларида порлоқ бир орзу билан Қўшма Штатлар томон йўл олишади. “Имкониятлар юрти”да улар ривожланган таълим тизими, даромадли иш ва фаровон ҳаётга эришишни мақсад қилишади. Аммо хилма-хиллик ва мультикултурализм (турли маданиятлар) мавжуд бўлган бу ўлкада муҳожирлар исломий қадриятлари ва одатлари билан янги ва бегона бир ҳаёт тарзи ўртасида мувозанат сақлашга мажбур бўлишади. Аслида ҳақиқий синов шу ердан бошланади. Хўш, мусулмонлар океан ортида динини сақлаб қола олишадими ёки интеграциялашув устун келадими?
Давомини ўқиш...37603.11.2024 08:00“Чиннигул ва тикан” – Яҳё Синвар (қисса, давоми)
Марҳум қўмондон, Фаластин озодлик ҳаракати етакчиси, мард жангчи, ўз ватани ва миллатининг содиқ ўғлони Яҳё Синварнинг “Чиннигул ва тикан” асарини эълон қилишда давом этамиз. Таржимон – Маъмур Мухтор.
Давомини ўқиш...418202.11.2024 22:00Ғазоликлар матонати ёхуд дунёни ҳайратлантираётган эътиқод
Бугун мисли кўрилмаган азоб-уқубатларга ўз ҳолича ташлаб қўйилган ғазоликларнинг кучли эътиқоди, ишончи ва матонати дунё бўйлаб жонли эфирда намойиш этилмоқда. “Тhe Guardian” нашрининг ёзишича, “бугун ғарбликлар фаластинликларнинг мисли кўрилмаган чидамлилиги, эътиқоди, ахлоқий кучи ва характерини тушуниш учун Қуръон ўқимоқда”.
Давомини ўқиш...104102.11.2024 15:02Бомбаланаётган Ғазо: 393-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 393 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...24102.11.2024 13:44Туркия "хорижий агентлар" қонунини кўриб чиқмоқда - Bloomberg
Туркия ҳукумати “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунни қабул қилишни режалаштирмоқда. Агар қонун қабул қилинса, уни бузганлар етти йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Фуқаролик жамияти, оммавий ахборот воситалари ва мухолифат вакиллари янги қонундан норозиликни бостириш учун фойдаланиш мумкинлигидан хавотир билдиришмоқда, деб ёзди Yeni Şafak нашри Bloomberg агентлигига таяниб.
Давомини ўқиш...25902.11.2024 12:33