16.11.2024 08:54
232
Трамп атрофига кимларни тўпламоқда?
АҚШнинг 47-президенти Дональд Трамп кабинетидаги асосий ўринларни исроилпараст ва исломофоблар эгалламоқда.
▪️ Марко Рубио – давлат котиби (ташқи ишлар вазири)
У Эрон ва Хитойга нисбатан ашаддий позицияси ва Исроилни кучли қўллаб-қувватлаши билан машҳур. Исроилнинг AIPAC лобби ташкилоти томонидан молиялаштирилади.
Рубио Исроилнинг Рафаҳдаги қуруқликдаги операциясини Иттифоқчиларнинг Холокост пайтида Адольф Гитлерни таъқиб қилишига қиёслаган.
▪️ Майк Вальс - миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи
У Исроилнинг Ғазодаги урушини қаттиқ қўллаб-қувватлайди, YPG/PKK террор ташкилотини "Яқин Шарқдаги Исроилдан кейин энг яхши иттифоқчи" деб билади ва АҚШ қўшинларининг Суриядан олиб чиқилишига қарши. Исроилнинг AIPAC лоббиси томонидан молиялаштирилади.
Шунингдек, у 2003 йилги Ироқ урушини Исроил номидан бошлашга ёрдам берган таниқли неоконсерваторлар билан ҳамкорлик қилган.
▪️ Пит Хегсет - мудофаа вазири
У “Сионизм ва америкаизмни Ғарб цивилизацияси ва эркинлигининг пешқадами” деб ҳисоблайди. 2018 йилда у Ал-Ақсо мажмуаси ҳудудидаги "Сулаймон ибодатхонаси қайта тикланади" деган эътиқоддда эканини билдирган.
▪️ Майк Хакаби – Исроилдаги элчи
Хаккаби – евангелист. У Фаластин давлатини рад этади, Исроил бош вазири Беньямин Нетаняхуни сўзсиз қўллаб-қувватлашини бир неча бор эълон қилган, тез-тез Исроилга бориб туради ва "Ғарбий Соҳил Исроилнинг ажралмас қисми эканлигига қатъий ишонади.
Хаккаби ўзининг янги ролини эълон қилгач, Трампнинг иккинчи муддатида Исроилга босиб олинган Ғарбий Соҳилни аннекция қилиш учун яшил чироқ ёқилиши мумкинлигини айтди.
▪️ Элиза Стефаник – БМТдаги элчиси
У БМТни "антисемитизм чириган муассаса" деб билади ва АҚШ Исроилга сўзсиз қурол жўнатишини ёқлайди. Исроилнинг AIPAC лоббиси томонидан молиялаштирилади.
У, шунингдек, Исроилнинг Ғазони блокадаси фонида фаластинликларга инсонпарварлик ёрдамининг асосий етказиб берувчиси бўлган ЮНРВАни қўллаб-қувватлашга қарши чиққан.
▪️ Кристи Ноэм - ички хавфсизлик вазири
Жанубий Дакота губернатори бўлиб ишлагани вақтида Исроилни танқид қилишни жиноят деб ҳисоблайдиган "Худонинг танланган халқини ҳимоя қилиш" тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилган.
▪️ Тулси Габбард - Миллий разведка директори
2019 йилда Туркия Сурияда трансчегаравий операция бошлаганидан сўнг Эрдўғонни ИШИД қўпорувчилик ташкилотини қўллаб-қувватлашда ва халифа бўлишга уринишда айблаган.
Шунингдек, у Туркия 100 йил аввал арманлар геноцидини содир этганини даъво қилади.
▪️ Стивен Виткофф – Яқин Шарқ бўйича махсус элчи
Times of Israel уни "Трампнинг гольф бўйича доимий шериги" сифатида таърифлайди, у президентлик кампанияси пайтида яҳудий бизнес ҳамжамиятига алоқадорлиги билан танилган.
▪️ Жон Ратклифф - Марказий разведка бошқармаси директори
Президентлик кампанияси давомида вице-президент Камала Харрисни Исроилни Ғазодаги бегуноҳ фаластинликларга ҳужум қилаётгандек кўрсатувчи "ёлғон ривоят"ни тарғиб қилгани учун танқид қилди.
У, шунингдек, президент Жо Байденнинг Исроилга қурол сотишни тўхтатиш ҳақидаги қуруқ таҳдидини танқид қилиб, бу асосий иттифоқчини хавф остига қўйишини айтди.