Туркия "хорижий агентлар" қонунини кўриб чиқмоқда - Bloomberg
Туркия ҳукумати “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунни қабул қилишни режалаштирмоқда. Агар қонун қабул қилинса, уни бузганлар етти йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Фуқаролик жамияти, оммавий ахборот воситалари ва мухолифат вакиллари янги қонундан норозиликни бостириш учун фойдаланиш мумкинлигидан хавотир билдиришмоқда, деб ёзди Yeni Şafak нашри Bloomberg агентлигига таяниб.
Фуқаролик
жамияти ва оммавий ахборот воситалари вакиллари янги қонундан норозиликни
бостириш учун фойдаланиш мумкинлигидан хавотир билдиришди.
Журналистлар томонидан кўриб чиқилган ҳужжатга кўра, қонун
лойиҳаси хорижий давлат ёки ташкилотнинг таъсири остида ёки кўрсатмаси билан
ҳаракат қилаётган ҳамда Туркиянинг давлат хавфсизлиги ёки ташқи сиёсати
манфаатларига таҳдид соладиган шахсларга қарши қаратилган. Ушбу қонунни
бузганлик учун энг юқори чора етти
йилгача қамоқ жазоси ҳисобланади.
Агентлик интервью берган суд экспертлари ва журналистлар
қонуннинг ноаниқ тилидан хавотир билдиришди, улар ҳукуматга ҳукумат танқидини
бостиришга имкон бериши мумкинлигини айтишди.
Bloomberg, шунингдек,
ушбу қонун лойиҳаси Грузияда яқинда қабул қилинган, Ғарб давлатларининг
норозиликлари ва қоралашларига сабаб бўлган қонунни эслатишини ҳамда Россиянинг
“хорижий агентлар” ҳақидаги қонунига ўхшашлигини таъкидлайди.
Мухолифатдаги Жумҳурият Халқ партияси депутати Инан Акгюн Алпнинг қайд этишича, қонун
лойиҳаси "кўпроқ репрессив муҳит" учун асос яратиши мумкин. "Бу
жуда авторитар қонун", - дея таъкидлади у.
Қайд
этилишича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва унинг ҳукумати сўнгги йилларда турли қонунчилик чоралари
орқали сўз эркинлиги устидан назоратни кучайтирган. Ўтган ўн йил ичида мамлакатда
минглаб одамлар президентни ҳақорат қилганликда айбланиб ҳибсга олинган ёки
судланган, деб хабар беради агентлик.