04.11.2024 09:35

Исроилликлар октябрда Масжидул Ақсога 23 марта босқин уюштирди

Фаластин вақфлар ва дин ишлари вазирлиги томонидан эълон қилинган ҳисоботда исроиллик радикал яҳудийлар ишғол қилинган Қуддусдаги Масжидул Ақсо ва Ғарбий Соҳилдаги Ҳеброн шаҳридаги Ҳарам ал-Иброҳим масжидига нисбатан содир этилган қонунбузарликлар ўрин олган.

Хабарда, полиция ҳимояси остидаги исроилликларнинг октябрь ойида Масжидул Ақсога жами 23 марта босқин уюштиргани, бу ҳаракатлар давомида 9721 кишининг Масжидул Ақсога босқин уюштиргани билдирилди.

Шунингдек, Исроилнинг ўта ўнгчи Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирнинг 16-23 октябрь кунлари “Чой байрами” баҳонасида Масжидул Ақсога босқин уюштиргани, бу ерда туриб баъзи баёнотлар бергани айтилди.

Хеброн шаҳридаги Ҳарами Иброҳим масжидига қарши қонунбузарликлар ҳам тилга олинган хабарда “Исроил Ҳарами Иброҳим масжидида 95 марта азон айтилишига тўсқинлик қилгани таъкидланди. Шунингдек, полиция ва ҳарбийлар ҳимояси остидаги қуролланган яҳудийлар мазкур масжид ҳудудида жойлашган ҳазрати Юсуф қабри бошида ўйин-кулгу ҳам қилишди.

Ҳисоботда Исроилнинг босиб олинган Фаластин ҳудудларида диний муқаддасликларга қарши хавфли қонунбузарликлар содир этгани таъкидланиб, халқаро ҳамжамиятни бу вазиятга аралашиш учун чора кўришга чақирилди.

Масжидул Ақсога босқинлар

1994 йил 26 октябрда Исроил ва Иордания ўртасида имзоланган тинчлик келишувига кўра, Масжидул Ақсо Иордания Вақфлар, исломий ишлар ва муқаддас ишлар вазирлигига қарашли Қуддус Исломий вақфлар бошқармаси ҳомийлигидадир.

2003 йилдан бери яҳудийлар Исроилнинг бир томонлама қарори билан маъмурият рухсатисиз, полиция ҳамроҳлигида муқаддас маъбадга кириб келишмоқда. Бу киришларни босқин деб таърифлаган Қуддус Исломий вақфлар бошқармаси мусулмонларнинг суверенитети поймол қилинганига урғу беради.

Қибла масжиди ва Қоя масжиди гумбази, шунингдек, музей, мадраса ва катта ҳовлини ўз ичига олган Масжидул Ақсо мажмуаси остида исроилликлар "Сулаймон ибодатхонаси қолдиқлари бор" деган даъво билан қазиш ишларини олиб бормоқда.

Исроил маъмуриятининг таъкидлашича, Масжидул Ақсода “фақат мусулмонлар ибодат қилиши мумкин бўлган ва бошқа дин вакиллари фақат зиёрат қилиши мумкин бўлган” тарихий статус-кво сақланиб қолган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.