Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания билан учрашди. Томонлар Ғазо секторида сулҳни тезроқ ўрнатиш имкониятлари, Фаластин анклавига инсонпарварлик ёрдами ҳажмини ошириш ва маҳбусларни озод қилиш масалаларини муҳокама қилди.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токаев Ватиканда католикларнинг диний етакчиси - Рим папаси Франциск билан учрашди. Рим папаси Қозоғистон президентига тинчлик ва барқарорликка қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди, Қасим-Жомарт Токаев эса Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг йирик католик жамоати истиқомат қилишини айтди.
Истанбулда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған иштирокида Имом Термизийнинг “Сунан” асарини хатм қилган ёш олимларга муҳаддис Шайх Муҳаммад Аввома томонидан махсус ижозалар тақдим этилди. Маросимда Мусулмонлар идораси, Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарлари ва бошқа Ўзбекистон вакиллари ҳам қатнашди.
Туркиянинг Baykar Yönetim авиасозлик компанияси бошқаруви раиси Салжуқ Байроқдор Fergani Uzay (Фарғоний коинот) лойиҳаси доирасида илк сунъий йўлдош 2024 йилда космосга учирилишини маълум қилди.
Қозоғистон парламенти мамлакат ҳарбий хизматчиларининг Яқин Шарқ ва Жанубий Судандаги БМТ тинчликпарвар миссиясида иштирок этишини маъқуллади. Унга кўра, 430 нафаргача бўлган қозоғистонлик ҳарбийлар, жумладан махсус бўлинма хизматчилари Сурия, Фаластин, Исроил ва Судан ҳудудларига юборилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 23-25 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
SpaceX компаниясининг Dragon капсуласини Халқаро космик станцияга (ХКС) олиб борадиган Falcon 9 ракетаси маҳаллий вақт билан 16:49 да учирилди. Унда Туркиянинг илк космонавти Алпер Гезеравжи ҳам бор.
Озарбайжон парламенти Франция Сенатининг Бокуга қарши санкцияларни ўз ичига олган қарорга жавобан, Ташқи ишлар вазирлигига Франциянинг мустақиллик даъво қилувчи Канака, Маохи Нуи ва Корсика ҳудудлари суверенитетини тан олиш чораларини кўриш топширди.
SpaceX компаниясининг Axiom-3 миссиясини Халқаро космик станцияга олиб чиқиши керак бўлган Falcon 9 ракетаси парвози бир кунга қолдирилди.
Бошқирдистонда Фаил Алсинов экстремизмда айбланиб 4 йилга қамалиши ортидан минглаб маҳаллий аҳоли норозилик билдириб чиқди. Полиция ва фуқаролар ўртасида тўқнашувлар келиб чиқди, аҳолига қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва шовқинли гранаталардан фойдаланилди. Фаил бошқирд тилидаги нутқларидан бирида марказий осиёликларни «кара халык» деб атаб, уларнинг ўз юртларига кетишларини талаб қилган.