Ўзбекистонда Украинадаги урушга кетишни режалаштирган “Вагнер” ҳусусий ҳарбий компанияси жангариси Алексей Хаматханов “Ёлланиш” моддаси бўйича айбдор деб топилиб, 5 йил муддатга қамалди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 январь куни давлат ташрифи билан Хитойга борди. Ташриф давомида муҳим учрашув ва музокаралар бўлиб ўтди. Azon Global ушбу ташрифнинг энг муҳим жиҳатларини қисқача тарзда эътиборингизга ҳавола этади.
Туркия Буюк Миллат Мажлиси (ГНТА) Бош Ассамблеясида Швециянинг НАТОга кириши ҳақидаги протоколни ратификация қилишни маъқулловчи қонун лойиҳаси қабул қилинди. 346 депутатдан 287 нафари Швециянинг НАТОга кириши ҳақидаги протоколни ратификация қилиш учун овоз берди.
Қирғизистон-Хитой чегарасида 7 баллик зилзила содир бўлди. Унинг кучи Ўзбекистон ва Қозоғистон шаҳарларида ҳам сезилди.
Тошкентнинг учта туманида атмосфера ҳавосини ифлослантираётган 160 та корхона, жумладан, бетон, ун ва мато-газлама ишлаб чиқарувчи цехлар чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш бўйича огоҳлантирилди.
Қозоғистон россиялик телебошловчи, рус пропагандачиси Тина Канделакининг мамлакатга киришини тақиқлади. Канделаки аввалроқ Қозоғистон давлат даражаси рус тилини аста-секин, лекин ишонч билан сиқиб чиқараётганини ёзган эди.
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания билан учрашди. Томонлар Ғазо секторида сулҳни тезроқ ўрнатиш имкониятлари, Фаластин анклавига инсонпарварлик ёрдами ҳажмини ошириш ва маҳбусларни озод қилиш масалаларини муҳокама қилди.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токаев Ватиканда католикларнинг диний етакчиси - Рим папаси Франциск билан учрашди. Рим папаси Қозоғистон президентига тинчлик ва барқарорликка қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди, Қасим-Жомарт Токаев эса Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг йирик католик жамоати истиқомат қилишини айтди.
Истанбулда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған иштирокида Имом Термизийнинг “Сунан” асарини хатм қилган ёш олимларга муҳаддис Шайх Муҳаммад Аввома томонидан махсус ижозалар тақдим этилди. Маросимда Мусулмонлар идораси, Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарлари ва бошқа Ўзбекистон вакиллари ҳам қатнашди.
Туркиянинг Baykar Yönetim авиасозлик компанияси бошқаруви раиси Салжуқ Байроқдор Fergani Uzay (Фарғоний коинот) лойиҳаси доирасида илк сунъий йўлдош 2024 йилда космосга учирилишини маълум қилди.