22.01.2024 13:50
Туркия ташқи ишлар вазири ҲАМАС сиёсий бюроси раиси билан учрашди
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания билан учрашди. Бу ҳақда Anadolu Туркия ТИВдаги дипломатик манбаларга таяниб хабар берди.
Томонлар Ғазо секторида сулҳни тезроқ ўрнатиш имкониятлари ҳақида фикр алмашдилар. Фаластин анклавига инсонпарварлик ёрдами ҳажмини ошириш ва маҳбусларни озод қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, минтақада доимий тинчлик ўрнатиш мақсади билан икки давлат тузишга асосланган келишув мавзуси кўриб чиқилган.