АҚШ маҳаллий вақти билан соат 16:49да (Туркия вақти билан 00:49, Тошкент вақти билан 02:49) биринчи турк астронавти Алпер Гезеравжи бўлган SpaceX космик кемаси Флоридадаги НАСАнинг Кеннеди номидаги космик марказидан муваффақиятли учирилди, дея хабар бермоқда Anadolu.

Ах-3 миссияси иштирокчисининг космик саёҳати АҚШнинг Флорида штатидаги Кеннеди коинот марказидаги 39А учириш мажмуасидан бошланди.

Falcon 9 ракетаси капсулани Халқаро космик станцияга (ХКС) олиб боради.

Узунлиги 70 метр, диаметри 3,7 метр ва оғирлиги тахминан 550 тонна бўлган SpaceX 9 ракетаси Ернинг паст орбитасига 22 минг килограмм, геостационар орбитага 8300 килограмм ва Марсга 4 минг килограмм фойдали юк етказа олади.

Dragon капсуласининг узунлиги эса 8,1 метр бўлиб, 7 кишини сиғдира олади.

Ах-3 миссияси, шунингдек, АҚШ ва Испания вакили бўлган миссия директори Майкл Лопез-Алегриа, Италия ҳаво кучлари учувчиси Валтер Вилядеи ва Европа космик агентлиги вакили швециялик Маркус Вандтни ҳам ўз ичига олган.

Аввалроқ АҚШ маҳаллий вақти билан 17 январга режалаштирилган учирма SpaceX томонидан охирги текширувларни якунлаш учун бир кунга кечиктирилганди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи турк космонавти Алпер Гезеравжи Гезеравжи Халқаро космик станцияда 14 кун давомида турли илмий вазифаларни бажаради. Жумладан, космосда саратон, иммунитет ҳужайралари, сув ўтлари, прополис ва бошқалар устида 13 та тажриба ўтказилади.

Мавзуга алоқадор