SpaceX турк космонавти учаётган Ах-3 миссияси парвозини бир кунга кечиктирди
SpaceX компанияси Ах-3 миссиясини учиришни бекор қилди. Бу ҳақда Anadolu компаниянинг Х ижтимоий тармоғидаги хабарига таяниб маълум қилди.
Биринчи турк астронавти Алпер Гезеравжини ХКСга жўнатадиган Axiom-3 миссиясининг ишга
туширилиши 18 январга қолдирилди.
“Биз 18 январь, пайшанба куни Ах-3 миссиясини орбитага олиб
чиқишни мақсад қилганмиз”, — дейилади баёнотда.
Қайд
этилишича, қўшимча вақт мутахассисларга парвоз олдидан охирги текширувларни
якунлаш ва космик кема ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш имконини беради.
Бортида Axiom-3 экипажини олиб учаётган Falcon – ракетаси парвози 17 январдан 18 январга ўтар кечаси, Туркия вақти билан соат 01:11 да амалга оширилиши режалаштирилган эди.