Туркий дунё
-
Германия канцлери Олаф Шольц Марказий Осиёга илк ташрифи доирасида Ўзбекистонда бўлди. Ташрифдан кўзланган мақсад нима, қандай келишувларга эришилди?
-
Fergani Uzay бош директори Салжуқ Байроқдор компаниянинг биринчи сунъий йўлдоши бу йил учирилишини маълум қилди. Ширкат 2030 йилгача коинотга 130 та "Фарғони" сунъий йўлдошларини учиришни режалаштирган.
-
8-13 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари бўлиб ўтди. Унда 89 давлатдан 21 спорт тури бўйича 2500 дан ортиқ спортчи иштирок этди. Навбатдаги ўйинларга мезбонлик қилиш эстафетаси Қирғизистонга топширилди.
-
Россиянинг «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси билан шартнома тузиб, Украина, Россия ва Беларусда хизмат қилган Ўзбекистон фуқароси жазога тортилди. Унинг «Артемовскни озод қилганлик учун» медалини олгани ва Евгений Пригожин билан «адолат марши»да қатнашгани аниқланди.
-
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 сентябрь куни Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва Миллий разведка хизмати директори Иброҳим Қалинни қабул қилди. Учрашувда хавфсизликка замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича идоралараро ҳамкорликни кучайтириш ва қўшма тадбирлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.
-
Андижон вилоятидаги Қирғизистон билан чегарадош «Қорасув» чегара божхона пости 14 йилдан сўнг қайта очилди. Постдан кунига 12 мингдан ортиқ киши ўтиб-қайтиши мумкин. Наманган вилоятида «Учқўрғон» назорат-ўтказиш пункти ҳам очилади.
-
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва MİT раҳбари Иброҳим Қалин Ўзбекистонга ташриф буюради. Ташриф чоғида “уч томонлама учрашув форматида” маслаҳатлашувлар ўтказилиши маълум қилинди.
-
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган йиғилишда “белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилмаган” 8 нафар имом-хатиб, 10 нафар имом ноиби ишдан олингани, 4 нафарига ҳайфсан берилгани маълум қилинди
-
34 та ҳарфдан иборат умумий турк алифбоси таклифи юзасидан келишувга эришилди. Таклиф этилаётган алифбодаги ҳар бир ҳарф туркий тилларда учрайдиган турли фонемаларни ифодалайди.
-
Қирғизистон президенти маъмурияти хорижликларга қарши жиноятлар учун жазони кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Мазкур таклиф 17 майдан 18 майга ўтар кечаси хорижлик фуқаролар – покистонлик талабаларга қарши намойишлар жиддий тўқнашувларга айлангани ортидан ишлаб чиқилди.