31.05.2025 11:29
87

Қозоғистон Евросиёда барқарорлик таянчи бўлиб қолмоқда – Тўқаев

Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Al Jazeera'га берган интервьюсида Қозоғистоннинг минтақадаги барқарорлик ва хавфсизлик кафолатчиси эканини маълум қилди.

Унга кўра, Қозоғистон ташқи сиёсатини тубдан ўзгартирмоқчи эмас, балки унинг асосий мақсади – йирик давлатлар ва қўшнилар билан мувозанатни сақлаш, шу билан бирга миллий манфаатларни ҳам ҳимоя қилишдир.

Тўқаев, шунингдек, "Ўрта коридор" ва Транс-Каспий транспорт йўлаги каби ташаббуслар орқали ташқи савдо йўлларини диверсификация қилиш муҳимлигини ҳам таъкидлаган.

У “Бир камар, бир йўл” ташаббусини қўллаб-қувватлашини айтиб, бу борада ислоҳотлар ҳали давом этаётганини билдирган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.