30.05.2025 09:25
129

Хитой "геноцид туризми" орқали 400 миллион сайёҳни жалб қилмоқчи

Хитой Шарқий Туркистонда амалга ошираётган жиноятларини яшириш учун "геноцид туризми"ни ривожлантиришга уринмоқда.

Жумладан, Аксу вилояти Кучар шаҳрида Шинжонда сайёҳликни ривожланиш конференцияси ўтказилди. Бу орқали Хитой "Кушон даври" цивилизациясининг қудратини ҳамда Хитой маданиятининг ранг-баранглигини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.

Конференцияда Хитойда яшовчи 33 давлатнинг элчилари, шунингдек, давлат ва бизнес вакиллари иштирок этган.

Ҳукумат 2030 йилга келиб Шарқий Туркистонга йилига 400 миллиондан ортиқ сайёҳни жалб қилишни ва тахминан бир триллион  юанга яқин даромад олишни режалаштирмоқда.

Олдинроқ, Кучар шаҳрида қадимий ер ости қабристони музейи очилиб, илмий асосга зид тарзда талқин қилинган эди. Расмийлар бу қабристондан “Шарқий Туркистон тарихан Хитой ҳукмронлиги остида бўлган" мазмунидаги тарғиботни олиб бориш учун фойдаланмоқда. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.