28.05.2025 11:35
68

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 6 июнга тўғри келмоқда

Ўзбекистонда Зулҳижжа ойининг биринчи куни бугун, 28 майга тўғри келди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази маълум қилди. 

Ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади. Шунга кўра, Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 июнь, жума кунига тўғри келиши кутилмоқда. Ўз навбатида арафа куни 5 июнь, пайшанба кунида нишонланади.

Ҳижрий тақвимга кўра, Қурбон ҳайити Зулҳижжанинг 10-куни бомдод намозидан сўнг бошланиб, 13-куни аср намозига қадар давом этади.

Ҳозирча Қурбон ҳайити муносабати билан неча кун дам олиниши расман эълон қилингани йўқ.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.